"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди
22 авг 01:15
Новости
"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди
"Манчестер Сити" ҳимоячи Каллум Дойлни Чемпионшип клубига сотиб юборди.
21 ёшли марказий ҳимоячи "Рексхэм" билан 2029 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади.
Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, "Сити" ушбу трансфердан 7,5 миллион евро ишлаб олади. Ундан ташқари клуб ўз тарбияланувчисининг кейинги сотувидан 25 фоиз маблағ қабул қилиб олади.
Дойл ўтган мавсумни "Норвич"да ижарада ўтказди ва 40 ўйинда 1 гол ва 8 ассист қайд этди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии