"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед". 1:0
02 ноя 2014 19:51
Новости
"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед". 1:0
Англия премьер лигасининг 10-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
Хуллас, шунақа гаплар. Эътиборингиз учун ташаккур. Сизнинг хизматингизда ўша ТерминаТор бўлди.
44 йиллик анъана бузилди ва Ман Сити қаторасига 4-бор МЮни таслим этди.
Сити футболчилари қўшиқ куйланаётган "Эттихад" майдони бўйлаб айланишмоқда.
90+5-дақиқа. МЮ ҳали ҳам умидини узмади.
Жаамоа олдинга ўтмоқда, лекин Феллайнидан тўпни Фернандо олиб қўйди ва тамом.
90+2-дақиқа. Узоқ масофага тўп ошириш ва Феллайнининг бемалол зарба беришига ҳамюрти Компани имкон бермади.
90+1-дақиқа. Уилсон бурчак тўпи ишлаб олди. Ҳар икки сафар ҳам Ди Мария тўпни яқин бурчакка етказиб берди, лекин Сити ҳимоячилари тўпни қаерга бўлса ҳам тепиб юбориш билан бандлар.
90-дақиқа. МЮ олдинга ўтаман деб, тўпни олдириб қўймоқда ва бурчак тўпи. Жеконинг ноаниқ зарбаси.
89-дақиқа. Яя Туренинг зарбаси!!! Ноаниқ.
87-дақиқа. Уилсон кутилмаганда рақиб жарима майдони ичида "жанг"га киришди. Лекин тўп майдондан чиқиб кетиб қолди.
86-дақиқа. Жеко тўпни қайтариб берди. Фейр-плей
84-дақиқа. Харт билан тўқнашувдан кейин Руни майдонда ётибди.
82-дақиқа. Ван Персининг ўрнига Жеймс Уилсон майдонга тушди. Агуэронинг ўрнига Фернандиньо
81-дақиқа. МЮ 10 киши бўлиб фақат ҳужум хақида ўйламоқда.
80-дақиқа. Ди Мариянинг зарбаси "Осмонларга олиб кетаман" деган қўшиқни ёдимга солиб юборди.
79-дақиқа. МЮ жарима тўпини ўйинга киритади. Фернандога сариқ.
77-дақиқа. МЮнинг жаҳли росманасига чиқди шекилли. Кетма-кет вазиятлар. Феллайни, Руни, Ди Мария, лекин ҳар сафар нимадир етмай қолмоқда.
76-дақиқа. Рунининг ажойиб рейди ва Ди Мариядан омад юз ўгирди.
Хесус Навас ва Ван Персида жуда қулай имкониятлар бўлди. Аммо ҳар икки сафар омад ҳимояланаётганларга кулиб боқди.
74-дақиқа. Қайта-қайта ҳужумлар ва тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтмоқда.
73-дақиқа. Энди Сити ҳужумда. Навас қанотдан олдинга ўтиб бормоқда.
72-дақиқа. Рунидан тўпни қабул қилиб олган Ди Мария ажойиб ҳаракат қилди ва Феллайнини Харт билан учрашувга чиқариб қўяётганди. Лекин белгиялик "телпак"нинг тезлиги панд берди.
71-дақиқа. ЎЗГАРИШ. Йоветич ўрнига Жеко.
70-дақиқа. ЎЗГАРИШ. Милнер ўрнини Насрига бўшатиб бермоқда.
67-дақиқа. Руни, Ди Мария ва Феллайни жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кетишмоқчи.
66-дақиқа. МЮнинг ҳам қўйотадиган нарсаси қолмади. 10 киши бўлиб ҳам олдинга ўтишга мажбур.
65-дақиқа. Ана энди ўйин жонланди.
Мана сизга Макнейрнинг тажрибасизлиги. Ҳимоячи бир сонияга Агуэрони кўздан қочирди ва гол!
63-дақиқа. Гоооол! Агуэро қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғирлаб қўйди!
61-дақиқа. Агуэро жарима майдони ичида йиқилди, ҳуштак жим!
59-дақиқа. Макнейр ўзига ишонмаётгандек.
58-дақиқа. Сабалета тўп билан майдон ташқарисига чиқиб кетди.
57-дақиқа. МЮ ҳамон ҳимояланмоқда.
56-дақиқа. Кетма-кет икки бор бурчак тўпи ва ҳужум қайтарилди.
54-дақиқа. Ҳа, Марко Рохо ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Макнейр тушди.
52-дақиқа. Рақиб ҳужумини қайтариш вақтида Рохо жароҳат олган кўринади.
51-дақиқа. Сити яна ҳужум уюштирди. Бурчак тўпи.
49-дақиқа. МЮ жарима майдончаси ичида "тўполон", футболчилар кетма-кет рақиб қўли билан ўйнади деб, ҳакамга юзланишди. Оливер жим.
48-дақиқа. МЮ ҳужум уюштирмоқчи бўлиб кўрди. Ван Перси тўпга ета олмади.
47-дақиқа. МЮ энди ҳеч қайерга шошмаяпти.
46-дақиқа. Сити ҳужум уюштирди лекин, бефойда.
Иккинчи бўлим бошланди.
45+3-дақиқа. Тушунарсиз ҳолат. Жарима майдонига кириб борган Яя Турени Рохо йиқитгандек кўринди, лекин ҳакам тинчгина бўлимни тугатди, қўйди.
45+2-дақиқа. Ҳеч нима бўлгани йўқ, тўп Де Хеада
45+1-дақиқа. Сити тўпни бурчакдан ўйинга киритади.
44-дақиқа. Яна Феллайни иккинчи қаватда яхши ҳаракат қилди.
43-дақиқа. Навас олдинга ўтди ва зарба берди. Бурчак тўпи.
43-дақиқа. ЎЗГАРИШ! Керрик майдонга тушди. Янузай Смоллингга катта рахмат айтиб қўйса ажабмас.
41-дақиқа. Қарама-қарши ҳужумлар! Агуэро жарима майдони ичида йиқилиб тушди, лекин ҳакам бошини ликиллатганча орқасига қайрилиб кетди.
40-дақиқа. МЮ 10 киши бўлиб қолди!
39-дақиқа. Крис Смоллинг уйига эртароқ борадиган бўлди. Милнерга қарши қоидани бузгани учун иккинчи сариқ ва қизил!
38-дақиқа. Рунииии!!! Ҳимояда жонбозлик кўрсатди.
37-дақиқа. Феллайни Фернандонинг оёғига тепиб юборди. Жарима зарбаси белгиланди.
36-дақиқа. МЮнинг ҳам ҳужуми охирига етмай қолди.
35-дақиқа. Йоветич, Милнер ва тўп майдон ташқарисида. Яна ўхшамади.
33-дақиқа. Жамоалар бир оз тин олгандек.
32-дақиқа. Қарши ҳужумда МЮ. Лекин Ди Мариянинг нияти амалга ошишига рақиб йўл қўймади.
31-дақиқа. Смоллинг сариқ карточка олди.
30-дақиқа. Ван Персига нисбатан қоида бузилди, лекин "қизил иблислар" ундан фойда чиқара олишмади.
29-дақиқа. Аввалги мавсумда 20 та гол урган Яя тўпни томошабинларга йўллади.
28-дақиқа. Қоида бузилди. Жарима зарбасини Сити тепади. Блиндда эса сариқ!
27-дақиқа. Ситини ҳужуми, Валенсия ўйланиб ўтирмади ва тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.
25-дақиқа. МЮ ўйин темпини бир оз туширмоқчи.
24-дақиқа. Милнернинг оёқлари мисоли ўроқ бўлиб, Юнайтеднинг ўйинчиларига "кўзини олайтирмоқда".
23-дақиқа. Шоу қанотдан олдинга ўтди, лекин шерикларига тўп етиб бормади.
22-дақиқа. Руни очиқчасига таянч ярим ҳимоячиси ўрнида ҳаракатланмоқда.
21-дақиқа. Сити уйғонди! Кетма-кет ҳужум ва зарбалар. Ҳозирча фақат Де Хеа борлиги учун ҳисоб очилмади.
20-дақиқа. Агуэро алдамчи ҳаракатлар билан жарима майдонига кириб бориб, зарба берди Де Хеа қайтарди.
18-дақиқа. Аргентиналиклар тўқнашуви. Рохо Агуэрони йиқилишига "ёрдам" бериб юборди.
17-дақиқа. МЮ кўпроқ чап қанотдан ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Шоу фаол.
16-дақиқа. Жамоалар ким тўпни кўпроқ олдириб қўйиш ўйнамоқда шекилли.
15-дақиқа. Янузайга қарши яна қоида бузилди.
14-дақиқа. Ван Перси қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўлламоқчи эди. Ноаниқ.
13-дақиқа. Руни одатдагидек майдон марказигача келиб, ўйинни ташкил этишда ёрдамлашмоқда.
12-дақиқа. Навас қанотда Шоудан ўтиб кетмоқчи эди. Ҳимоячи қоидани бузиб бўлса ҳам рақибни тўхтатди.
11-дақиқа. Ўйин тенг курашларда ўтмоқда.
10-дақиқа. Энди МЮ ҳавфли ҳужум уюштирди! Бир нечта пас, Ван Перси тўпни орқароқда турган Янузайга ташлаб берди белгиялик эса нишонда бир оз адашди.
8-дақиқа. Сити ижросида ажойиб ҳужум! Валенсия нима бўлаётганини тушунмай, қотиб қолди. Лекин Де Хеа ўз ўрнида.
7-дақиқа. Сити тўпни ўз назоратига олмоқчи. Янузай бунга рози эмас.
5-дақиқа. Жамоалар олдинга ўтиш учун вариантларни ўрганиб чиқишмоқда.
4-дақиқа. Тезкор хабар! Барча манбаларда асосий таркибда майдонга тушади дейилган Коларов жароҳат олиб, захира ўриндиғида ўтирибди. Унинг ўрнига Клиши тушган.
2-дақиқа. МЮ ҳужумга ўтаётганди, Ван Перси ўйиндан ташқари ҳолатда.
1-дақиқа. Пеллегрини ўз ўрнига қайтиб ўтирди.
Вааааа сал қолишига озгина қолди. Харт ўз ўрнида.
38-сониядаёқ МЮ жарима тўпини тепди ва
Бошлашди.
Агуэро гол уриш учун оёқ кийимининг ипларини тартибга келтирмоқда, деб улгурмасимиздан, Ван Перси мен ҳам шу ердаман дегандек Чиқиб қолдию.
Жамоалар майдонга тушиб келишди!
Яна бир маълумот бугунги кунга келиб, Агуэро ушбу мавсумнинг тўпурари бўлиб турибди ва унинг ҳисобида ҳам 9 та гол бор. Яна битта 9!
Уни-буни қўйинг, Ман Сити ўзининг чемпионлик режимини ушлаб турганини билармидингиз?!
Яқин икки соат ичида сизлар билан ТерминаТор бўлади.
Бу шунчаки қизиқарли(бўлиши мумкин бўлган) фактлар эди. Биз ҳеч кимга “пахта қўймоқчи” ҳам, ёмонламоқчи ҳам эмасмиз.
Манчестер Юнайтед шунча шов-шув ва ваҳима билан олиб келинган Луи ван Гал, ишончни “оқлаб”, “рекорд” қўйиб қўйибди. Голланд бошлиқ “қизил иблислар”(авваллари шу сўзни эшитганимиз заҳоти, кўз олдимизда унча-мунча рақибни жонини койитмасдан таслим этувчи жамоа гавдаланарди. Ҳозирги кунда эса...) ҳисобида 13 очко мавжуд.
Ёмонлаб-ёмонлаб ҳайдалган Дэвид Мойес даврида очколар ҳеч йўғи 14та эди.
Эдин Джеко ва Серхио Агуэро жуфтлиги "Манчестер Юнайтед"га қарши АПЛ доирасида ўтган охирги 5та ўйинда 4та гол уришга эришган!
Премьер-лигада Сити “Манчестер” дербисининг сўнгги беш учрашувида ғалаба нашидасини суриб, бор йўғи биргина баҳсда боши эгик ҳолда майдонни тарк этган.
Яя Туре МЮ билан бўлган охирги тўрт ўйиннинг учтасида гол уришга муваффақ бўлган!
Уэйн Руни эса “Эттихад Стадиум”даги сўнгги беш беллашувнинг тўрт бор рақибларни ранжитган. Эътиборлиси, уларнинг учтаси охирги иккита ўйинга тўғри келади.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Руни ушбу дербининг энг яхши тўпурари ҳисобланади (Бу борада Азиз Тўхтамуродовга ташаккур). Эътиборлиси шундаки ҳужумчи уларнинг 8тасини Премьер-лига доирасидаги тўқнашувларда расмийлаштирган.
Премьер-лига доирасидаги охирги учрашувларда(3та) фақат Манчестер Сити зафар қучмоқда. Жамоа 1970 йилдан буён қаторасига 4 бор “Манчестер” дербисида ғалаба қозонмаган!
Эндигина 9 тур ортда қолганига қарамай, Давид де Хеа “қизил иблислар” таркибидаги барча учрашувда майдонга тушган ягона футболчи!
Ўтган мавсумнинг бошидан ҳисоблаб чиқсак, Эдин Джеко танасининг барча аъзолари (боши ва ҳар икки оёғи) билан гол урган, чемпионатдаги танҳо спортчи.
- Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.
Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед
2 ноябрь, 18.30, «Этихад Стэдиум»
"Манчестер Сити": Харт, Сабалета, Клиши, Демичелис, Компани, Фернандо, Яя Туре, Навас, Милнер, Йоветич, Агуэро.
Захира: Кабальеро, Клиши, Санья, Фернандиньо, Боята, Жеко, Насри.
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Рохо, Шоу, Блинд, Феллайни, Янузай, Руни, Ди Мария, Ван Перси.
Захира: Линдегаард, Макнейр, Кэррик, Флетчер, Эррера, Мата, Уилсон.
Комментарии