"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...
14 июн 11:51
Новости
"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Жек Грилиш билан хайрлашишга тайёр.
"Шаҳарликлар" 29 ёшли британияликни сотишдан тахминан 50 миллион фунт ишлаб олишмоқчи. Ҳозирча хавбек бўйича таклифлар бўлмади. Вариантлар орасида ижара ҳам кўриб чиқилмоқда. Аввалроқ футболчига "Наполи", "Эвертон" ва "Байер" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Манчестер Сити" Грилишни 15 июнь куни АҚШда бошланадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати қайдномасига киритмади.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии