"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади
11 мар 2025 20:25
Новости
"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади
"Сити" янги мавсум тараддудини ҳозирдан бошлади.
"Байер" клуби ярим ҳимоячиси Флориан Вирц ва "Манчестер Сити" клуби музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, айни дамда "шаҳарликлар" Вирц учун курашга қўшилишган. Ярим ҳимоячига "Бавария" жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди, "Сити" эса мюнхенликлар билан курашга тайёр. Ушбу мавсум унчалик ҳам омади юришмаётган "Манчестер Сити" янги мавсумда таркибда жиддий кучайтиришларни амалга оширмоқчи. Вирц айнан шу мақсадда ташланган қадам бўлади.
Маълумот учун, Вирц ушбу мавсум барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушди ҳамда 15 та гол ва 13 та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии