“Манчестер Сити” Данте учун курашга киришди
24 янв 2014 10:27
Новости
“Манчестер Сити” Данте учун курашга киришди
“Манчестер Сити” марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш учун футболчи излашда давом этмоқда.
Айни пайтда “шаҳарликлар” “Бавария” клуби ҳимоячиси Дантега қизиқишмоқда, деб хабар беради Manchester Evening News.
Манбаънинг хабарига кўра, “Манчестер Сити” 30 ёшли Бразилия терма жамоаси ўйинчисидан ташқари Элиаким Мангаля (“Порту”) ва Курт Зумага (“Сент-Этьен”) ҳам қизиқмоқда.
Агар юқоридаги футболчиларнинг бири қишки трансферлар ойнасида “Ман Сити” таркибига ўтадиган бўлса, клуб Жолеон Лескоттни “Вест Хэм”га қўйиб юбриши мумкин.
Комментарии