Манба: "Виллиан фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттиради"
06 мая 2020 01:28
Новости
Манба: "Виллиан фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттиради"
"Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттиришга рози бўлди, деб хабар қилди beIN Sports телеканали шарҳловчиси Ричард Киз.
Ёзда 31 ёшли футболчининг "аристокаратлар" билан шартномаси ниҳоясига етади, янги битим имзоланиши даргумон. Таъкидланишича, бразилиялик хавбек "Тоттенхэм"га эҳтимолий трансфери борасида Жозе Моуринью билан суҳбатлашган.
"Виллиан аллақачон Моуринью билан гаплашди, у "шпорлар" сафига ўтади", — деди Киз "Keys & Gray" шоуси эфири вақтида.
Эслатиб ўтамиз, Виллиан 2013 йилнинг ёзида "Анжи"дан 35,5 млн евро эвазига харид қилинганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии