RU

Последние новости

15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  0 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  2 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  7 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  2 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  8 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  30 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  17 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0

Мана шуни Тошкентга олиб келиш керак ФОТО Новости

Мана шуни Тошкентга олиб келиш керак ФОТО

Хабарингиз бор, кеча Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа давомида барча иштирокчи жамоалар гуруҳдаги рақибларини билиб олишди. Маълумот учун, келаси йилнинг 5 январидан то 1 февралга қадар давом этадиган мусобақада тарихда илк бор 24та жамоа қатнашади.

Тадбир давомида Осиё Кубоги ғолибига бериладиган янги кубок ҳам намойиш этилди. Кубокни меҳмонхонага 1996 йилги Осиё чемпионатида БАА терма жамоаси сафида порлаган собиқ футболчи Зубайр Бахит олиб келди. Ушбу соврин Лондонда жойлашган машҳур Томас Лайт заргарлик уйи томонидан ясалган.

ОФК расмий сайтининг ёзишича, кубокни ясаш учун 450 соат вақт керак бўлган ва мазкур соврин устида 12 нафар уста иш олиб борган. Кубокнинг бўйи 78 см, эни 42 см. Оғирлиги 15 кг.ни ташкил этади.

Хуллас нима бўлган тақдирда ҳам навбатдаги Осиё Кубогида жамоалар мана шу соврин учун кураш олиб боришади. Қанийди бизнинг ҳам омадимиз келиб янги совриннинг илк соҳиби сифатида кубокни Тошкентга олиб келсак. Айтишади-ку, яхши ният - ярим мол.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика