RU

Последние новости

09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  3 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  0 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  0 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  6 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7

Мана нима учун клубларга Хитой, АҚШ, Австралия турнелари керак? Новости

Мана нима учун клубларга Хитой, АҚШ, Австралия турнелари керак?

Европанинг етакчи клублари анаъналарга содиқ қолган ҳолда йилда бир маротаба АҚШ, Хитой, Сингапур ва Австралияда бўлиб ўтадиган турнирларда иштирок этадилар.

Ушбу турнелар орқали жамоалар янги мавсумга тайёрланиш билан бирга, мўмайгина пул ҳам ишлаб топадилар.

Айни пайтда ҳам мазкур тоифадаги ўртоқлик турнирлари давом этмоқда.

International Champions Cup деб номланувчи ушбу мусобақаларни МЛСдаги "Майами Долфинс" клуби эгаси Стивен Росс ўйлаб топган. Унга қарашли стадионда кейинги ҳафта ICCнинг энг муҳим ўйини: "Эл-Классико" бўлиб ўтади.

Аммо, фақат ушбу турнирдаги эмас, АҚШдан ташқари жойда бўлиб ўтадиган бошқа етакчи жамоалар иштирокидаги ўйинлар ҳам мухлислар ўртасида катта қизиқиш уйғотади.

Эътиборингизга ушбу мавсумда мана шундай ўйинларга оид маълумотлар ва суратларни тақдим этамиз.

«Манчестер Сити» – «Манчестер Юнайтед» (0:2) – 67401 томошабин. NRG Stadium (Хьюстон, АҚШ).


Британиядан ташқарида бўлиб ўтган илк Манчестер дербиси Техасдаги мухлислар ўртасида аншлагни юзага келтирди.







«Ювентус» – «Барселона» (1:2) – 82104 томошабин. MetLife Stadium (Ист-Ратерфорд, АҚШ).

ЕЧЛ-2015 финалчилари иштирокида Нью-Жерсида бўлиб ўтган футбол ўйини мухлис йиғиш борасида шаҳарнинг янги рекордини ўрнатди.





«Сидней» – «Арсенал» (0:2) – 80432 томошабин, ANZ Stadium (Сидней, Австралия)

«Арсенал» 40 йилда илк маротаба Австралияга ташриф буюрди.





«Лестер» – «Ливерпуль» (1:2) – 39498 томошабин, Hong Kong Stadium (Гонконг, Хитой).

Юрген Клопп жамоаси илк маротаба ҳар икки йилда Осиёда ташкил қилинадиган "The Premier League Asia Trophy" турнирида иштирок этди.




«Рома» – «ПСЖ» (1:1) – 36289 томошабин, Comerica Park (Детройт, АҚШ).

Бейсбол стадионидаги футбол





«Бавария» – «Милан» (0:4) – 39998 томошабин, Longgang Stadium (Шэньчжэнь, Хитой).


Хитойлик мухлислар камдан-кам бўладиган ҳодисани ўз кўзлари билан кўрдилар: Германия чемпиони йирик ҳисобда мағлубиятга учради.




«Лос-Анджелес Гэлакси» – «Манчестер Юнайтед» (2:5) – 25667 томошабин, StubHub Center (Карсон, АҚШ).

МЮнинг Америкадаги турнеси «Гэлакси» стадионида бошланди.




«ПСЖ» – «Тоттенхэм» (2:4) – 33322 томошабин, Camping World Stadium (Орландо, АҚШ).

Икки жамоа ЖЧ-1994га мезбонлик қилган стадионда ҳақиқий шоу уюштириб беришди.

sports.ru сайти материаллари асосида тайёрланди

Автор : Aziz Tukhtamuradov
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика