RU

Последние новости

10:00Sofascore. Алиқулов ҳимоячилар орасидаги энг катта баҳога лойиқ кўрилди  1 09:24Ҳусановнинг ҳимоядаги шериги ҳамюртимизнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  15 08:52Суперлиганинг икки клуби бош мураббийи билан шартномани узайтирди  1 08:24Sofascore. Бир бўлим ҳаракат қилган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди  3 07:50Бугун Ўзбекистон МТЖ Иорданияга қарши баҳс олиб боради  15 07:34Ўртоқлик учаршуви. «Пахтакор» Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  1 02:54Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Валенсия"га 7та гол урди!  57 01:55АПЛ. Лисандро Мартинеснинг голи МЮга меҳмонда "Фулхэм"га қарши ўйинда ғалабани тақдим этди  13 01:48Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида "Ал Фотиҳ"ни мағлуб этди, Роналдудан гол  1 00:38Каземиро Туркияга йўл олиши мумкин  0 00:03А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни аяб ўтирмади  0 23:28Ўзбекистон U-16 ҳам Саудия Арабистонидан устун келди  4 23:17Англияликлар Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деб ёзишди? Журналистларнинг фикри ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар  41 21:36"Барселона" ушбу қишда Неймарни ортга қайтариши мумкин эди  5 21:05АПЛ. "Тоттенхэм" ўз уйида кутилмаганда "Лестер"га мағлуб бўлди  10

"Ман Юнайтед"да Оуэндан кейин 7-рақамни олган футболчи ҳозир қаерда? Новости

"Ман Юнайтед"да Оуэндан кейин 7-рақамни олган футболчи ҳозир қаерда?

2009 йил. Ёзги трансфер мавсуми МЮ учун муҳим аҳамият касб этганди.

Ўшанда клуб тарихидаги энг қимматбаҳо сотув амалга оширилди: Криштиану Роналду ⇒ "Реал Мадрид" (94 млн евро). Асосий шогирди жамоани тарк этган бўлса-да, САФ янги юлдузларни жалб қилишга шошилмади. Клуб трансфер ойнаси ёпилгунига қадар фақат 3 футболчи учун пул сарфлади: "Бордо"дан 20 ёшли Габриэл Обертан (4 млн евро), "Уиган"дан 25 ёшли Антонио Валенсия (18,8 млн евро) ва "Молде"дан 21 ёшли Маме Бирам Диуф (4,5 млн евро).

Бу учликдан фақат эквадорлик ўйинчининг Манчестердаги ишлари юришиб кетди. Клуб шарафини 10 йил давомида ҳимоя қилган Валенсияни ҳатто жамоа афсоналари қаторига қўшсак, муболаға бўлмаса керак. Зеро, у "қизил иблислар" либосида Неманья Видич (300) ва Криштиану Роналдудан (292) кўпроқ ўйин ўтказган (339).

7-рақамнинг МЮ тарихидаги ўрнини биласиз. Эътиборли жиҳати, мазкур рақамда тўп тепиш бахти Эрик Кантона, Дэвид Бекхэм, Криштиану Роналду ва Майкл Оуэндан кейин Антонио Валенсияга ҳам насиб қилди. У 2012-13 йилги мавсумни 7-рақамда ўтказган.

Шунингдек, Майкл Каррик фаолиятини якунлаганидан кейин эквадорлик тезкор футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг асосий сардори ва етакчисига айланди.

Валенсиянинг Манчестердаги миссияси 2019 йилда якунига етди. Шундан кейин бир муддат ватанида ўйнаган футболчи 2021 йилни Мексиканинг "Керетаро" жамоасида бошлади.

Бироқ, жорий йилнинг 12 май куни соғлиғидаги муаммолар туфайли ортиқ давом этолмаслигини эълон қилган Валенсия 36 ёшида катта футбол билан видолашди. Қуйида унинг МЮ сафида амалга оширган самарали ҳаракатларини томоша қилишингиз мумкин.


"Атлетико"дан "Барселона"га ўтган Арда Туран ҳозир қаерда?

Автор :
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика