"Ман Сити"га қайтиши кутилаётган Илкай Гюндоган халқаро фаолиятини якунлашини эълон қилди
		
		20 авг 2024 20:53
        Новости	
	 
				 
				"Ман Сити"га қайтиши кутилаётган Илкай Гюндоган халқаро фаолиятини якунлашини эълон қилди
"Барселона" ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган ижтимоий тармоқлардан биридаги саҳифасида Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини расман эълон қилди.
"Бир неча ҳафта давомида бу ҳақида ўйладим ва терма жамоадаги фаолиятимни якунлаш бўйича қарор қабул қилдим. Ватаним термаси сафида ўтказган 82 ўйинни ғурур билан ёдга оламан. Ўз уйимизда ўтган "Евро"да жамоа сардори сифатида майдонга тушиш юксак шараф ҳисобланади. 2011 йил дебют ўйинидан кейин бундай натижа ҳақида фақат орзу қилардим", - деб ёзган Гюндоган.
Германия термаси сафида Гюндоган 2011 йилдан буён тўп тепиб келаётганди. "Бундестим" учун 82 та ўйинда Илкай 19 та гол уришга муваффақ бўлган.
Ла Лигада тўп тепадиган бошқа бир тажрибали футболчи эса ҳали бутсаларини михга илмоқчи эмас.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии