“Ман Сити” собиқ директори Саудия Арабистони чемпионати президентига айланди
24 янв 2023 09:55
Новости
“Ман Сити” собиқ директори Саудия Арабистони чемпионати президентига айланди
Британиялик функционер Гарри Кук Саудия Арабистони Премьер-Лигаси раҳбарига айланди.
65 ёшли Кук лиганинг ижрочи директори ва президенти лавозимини эгаллади.
У 90-йилларда “Nike” компаниясида, шунингдек, “Манчестер Сити”даги фаолияти билан танилган. Кук 2008 йилда “шаҳарликлар” бош директори этиб тайинланган ва 2011/12 йилги мавсумгача шу лавозимда ишлаган. Айнан унинг бошқаруви даврида “Сити” АПЛ чемпионлигини қўлга киритиб, янги давр бошланишига сабабчилардан бири бўлганди.
Саудия Арабистони Криштиану Роналдунинг “Ал Насср”га ўтишини молиявий даромадга айлантириш мақсадида Гарри Кукнинг тажрибасига таянмоқда.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии