RU

Последние новости

07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  4 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2

"Ман Сити" - "Реал": Бизни нималар кутиб турибди? Новости

"Ман Сити" - "Реал": Бизни нималар кутиб турибди?

Хабарингиз бор, бугун ЕЧЛ дастлабки ярим финалида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни қабул қилади.

"Манчестер Сити" гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ва 1/8 финалда "Спортинг"га тўқнаш келган. Икки ўйин натижасига кўра "шаҳарликлар" рақибга имкон қолдиришмади - 5:0. Чорак финалда "МС" Мадриднинг бошқа бир жамоаси "Атлетико"га рўбаро келади: ўз майдонида катта устунликка эга бўлсада, ҳужумларини гол билан якунлашда жиддий муаммога дуч келган Гвардиола шогирдлари Фоденнинг нозик узатмаси ва Де Брюйненинг аниқ зарбаси эвазига (1:0) ғалабани илиб кетишди. Сафардаги баҳснинг айниқса иккинчи  бўлимида кутилмаганда "Атлетико" "уйғонди" ва бир нечта қулай имкониятларга эга бўлди. Бироқ шу кеча таблодаги ҳисоб ўзгармай қолди ва "Сити" энди ярим финалда.

"Реал" ҳам ишончли тарзда гуруҳда биринчи бўлди, плей-оффнинг дастлабки босқичида ПСЖга дастлабки ўйинда имконият бой берилди. Жавоб баҳсида эса Карим Бенземадан хет-трик ва умумий ҳисоб 3:2, "Реал" юришини давом эттирди. 1/4 финал босқичида "бланкос" ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби "Челси"га қарши баҳс олиб боришди. Лондонда ўтган биринчи баҳсдаёқ Карло Анчелотти жамоаси масалани ҳал қилиб қўйди... Қўйгандек эди (3:1). Биринчи жавоб баҳси драматик курашда яна Бенземанинг голи тарози палласини "Реал" томонга оғдириб юборди (5:4). 


"Манчестер Сити"

1. "Манчестер Сити" ЕЧЛ уй ўйинларида айниқса яхши ўйнамоқда

Бу мавсум "Манчестер Сити" бор йўғи икки марта ўз майдонида мағлуб бўлди: дастлаб "Кристал Пэлас"га имконият бой берилган бўлса, иккинчисида "Тоттенхэм" зафар қучди. Апрелда эса "шаҳарликлар"ни "Этихад"да тўхтатиб бўлмади. Айнан шу стадионда Пеп шогирдлари "Атлетико"ни таслим этишди, "Ливерпуль" билан дуранг (2:2), охирги икки ўйинда эса "Брайтон" (3:0) ва "Уотфорд" (5:1) устидан йирик ғалабалар.

ЕЧЛ доирасида эса "Ман Сити" "Этихад"да сўнгги бор 2018 йил сентябрь ойида мағлуб бўлишган. Ўшанда гуруҳ босқичида "Лион" Англиядан хурсан бўлиб кетганди. Ўтган вақт давомида манчестерликлар 18 та ўйин ўтказишди – 16 ғалаба ва 2 дуранг.

Бу мавсум "Ман Сити" "Этихад" ўйингоҳида "Лейпциг" (6:3), ПСЖ (2:1), "Брюгге" (4:1) ва "Атлетико" (1:0) сингари жамоаларни додини берган бўлса, "Спортинг" билан 5:0дан кейин ҳеч нимани ҳал қилмайдиган жавоб ўйинида дурангга рози бўлди. Яна бир қизиқ факт: ЕЧЛ плей-оффининг охирги 5 уй учрашувида "шаҳарликлар" бор йўғи битта гол ўтказиб юборишган.


2. "Шайхлар" ҳимоясида муаммо борми?

"Ман Сити"нинг ҳимоя чизиғи ҳамон ўйинчилар етишмовчилигидан азият чекмоқда. Сариқ карточкалари сони ошиб кетгани туфайли Жуан Канселу "Реал"га қарши биринчи учрашувни ўтказиб юборади. "Шаҳарликлар" аввалига Кайл Уокердан умид қилишганди. Бироқ матбуот-анжуманида Пеп ҳимоячилар Жон Стоунз ва Кайл Уокер жамоага ёрдам бера олмаслигига шаъма қилди. Ҳимоя марказига жароҳатидан фориғ бўлган Рубен Диаш қайтиши кутилмоқда. 


3. Гвардиола тактика борасида экспериментларни камайтиргандек

Бу йил Гвардиола учун "Ман Сити" рулидаги олтинчи мавсум бўлишига қарамай, ҳамон ЕЧЛ соврини қўлга киритилмади. Мураббийнинг ўта мураккаблаштирилган тактик қарорлари туфайли "шаҳарликлар" кўпинча Европанинг клублар ўртасидаги асосий  турниридан чиқиб кетишган: 2019 йили "Тоттенхэм", 2020 йил "Лион"га қарши баҳслар. Аммо Хосеп аста-секинлик билан ёндашувини ўзгартирмоқда. У нафақат тактика борасида кераксиз экспериментларни қилмаяпти, балки зарур пайтларда "Сити" ўйинларини ҳам соддалаштирмоқда. "Атлетико"нинг "автобус ҳимояси"ни ёриб ўтиш керакми? Манчестерликлар бутун таркиби билан ҳужум қилади ва керакли натижага эришади. Дастлабки баҳсдаги устунликни сақлаб қолиш керакми? "Ман Сити" қарши ҳужумда ўйнайди, вақтни чўзади ҳамда яна истаган натижасига етади ("Атлетико" билан жавоб баҳсидагидек).

Шунинг учун, "Реал"га қарши баҳсда янги схема ёки етакчи футболчиларнинг позицияси ўзгаришини кутиш ноўрин бўлса керак: "шаҳарликлар" уйда ғалаба қозониш учун ўз услубида ўйнашга ҳаракат қилишади, бошқа натижа эса уларни қониқтирмаслиги аниқ.


"Реал Мадрид"

1. Бензема натижа келтиришда давом этмоқда

Карим Бензема – "Реал"нинг деярли Испания чемпиони бўлиб улгургани ва ЕЧЛда ярим финалга қадар етиб келиши сабабчиси: франциялик бу мавсум 40 та ўйинда 39 та гол урди ва 13 та ассист қайд этди. Карим бир ўзи "қаймоқранглилар"ни аввалига 1/4 финалда (ПСЖ дарвозасига хет-трик), кейин 1/2 финалда ("Челси" билан 2 ўйинда 4 та гол) ўз ортидан эргаштира олди. "Реал" рақибларига ўйин борасида имкониятни бой берсада (ПСЖ билан биринчи ва "Челси" билан иккинчи ўйиндаги каби), исталган пайтда "портлаб" ўйинни буриб юбориши мумкин. Карим ҳозиргидек спорт формасида экан, бундай ҳолат исталган рақиб билан юз бериши мумкиндек.


2. Каземиро ўйинни ўтказиб юборадиган кўради, Алаба ва Менди...

Каземиро – "Реал"нинг асосий таянч ярим ҳимоячиси ва Анчелотти қўл остида унинг тўлақонли ўринбосари йўқдек. Бразилияликнинг йўқлиги айниқса "Севилья"га қарши ўйинда сезилди. Лопетеги шогирдлари "қаймоқранглилар" дарвозасини икки бор ишғол этди ва биринчи бўлимда катта устунликка ҳам эга бўлди.

Каземиро "Манчестер Сити"га қарши биринчи тўқнашувда ҳам ёрдам бера олмайди. Ҳа, қайдномада бразилиялик бор, бироқ Анчелотти матбуот-анжуманида Каземиро борасида анча ўйчан ҳолда жавоб берди. Саломатлик билан муаммолар Давид Алабани ҳам безовта қиляпти, аммо австрияликнинг ўйинда иштирок этиш имконияти нисбатан юқори. Шунингдек, Ферлан Менди ҳам жамоанинг охирги ўйинида майдонга тушмаганди. Бир неча кун аввал у умумий гуруҳга қўшлигани ҳақида маълумот пайдо бўлган ва чап қанот ҳимоясида бугун айнан франциялик футболчини кўришимиз эҳтимоли юқори. Нима бўлганда ҳам якуний қарор ўйин олдидан қабул қилинади.


3. "Реал" кўп гол қўйиб юбормоқда

"Реал" сўнгги 10 ўйиндан фақат 2 тасида гол қўйиб юбормаган: "Мальорка" ва "Хетафе"га қарши баҳслар. "Барселона" тўртта гол урган, "Севилья" - 2 та, "Челси" - 4 та. "Кўк-анорранглилар" ҳам, "аристократлар" ҳам бунданда кўпроқ гол уриши мумкин эди. Шу билан бирга "Реал" ушбу мавсум ЕЧЛ плей-оффининг тўрт ўйинида "ноль"га ўйнай олмаган.


Ла Лига ишқибозлари учун ушбу телеграм-канални тавсия қиламиз.

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика