RU

Последние новости

19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  1 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  2 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  1 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  11 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0

Мамадалиев, Бойматов, Нажафалиев ва бир қатор ёшлар “Андижон” кўригида Новости

Мамадалиев, Бойматов, Нажафалиев ва бир қатор ёшлар “Андижон” кўригида

Андижонликлар 4 январдан бошлаб, ўз қароргида йиғилди ва тайёргарликни бошлади.

Отабек Ғуломхўжаев бошқарувидаги жамоа дастлабки кунни "Бобур Арена" (собиқ “Соғлом авлод”) стадионида бир маҳаллик машғулот билан ўтказди.

Мазкур йиғинга мураббийлар 40га яқин футболчини жалб қилганини айтиш мумкин. Championat.asia сайти маълумотига кўра, “Бургутлар”нинг дастлабки ўқув-йиғинига таниқли номлардан Суннатилла Мамадалиев ва Элдор Бойматов таклиф этилган. Мухлисларга яхши маълумки, ушбу марказий ярим ҳимоячилар ўтган мавсумни ПРО-Лигада Тошкентнинг “Оқ-Тепа” жамоасида ўтказишганди. Бундан ташқари ҳар икки футболчини ҳам 2018 йили ПРО-Лигада “Андижон” шарафини ҳимоя қилганини эслатиш жоиз. 2017 йили “Андижон” жамоасида ПРО-Лигада ўйнаган яна бир ҳимоячи Кемран Нажафалиев ҳам “Андижон” кўригида бўлиб турибди. 21 ёшли футболчи ўтган мавсум биринчи лигада Тошкентнинг “Рубин” жамоасида ўйнаганди. Шу ўринда маълумот учун Кемран Нажафалиев назоратчи ҳакам Сардор Нажафалиевнинг кенжа ўғлидир.

Улардан ташқари Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасидан икки нафар иқтидорли посбонлар – Жавоҳир Қиличев ва Жаҳонгир Умурзоқовни таклиф этилганини кўриш мумкин.

Шунингдек илгари “Андижон” ёшлар жамоасида ўйнаган Аҳрор Ўктамов, Жаҳонгир Маҳсудов, собиқ “ЎзДонгЖу” жамоасида фаолият юритган Абдураҳмон Комилов ва Даврон Фарҳодов. “Андижон-2” жамоасидан Анвар Назиров, Аслиддин Абдумухторов, Дилмурод Абдуқаҳҳоров шулар жумласидан.

2020 йилги мавсумда “Андижон” либосида харакат қилганлардан Усмонали Исмоналиев, Бахтиёр Қосимов, Рустам Қўчқоров, Жамшид Хомидов, Дониёр Абдуманнопов, Фарҳод Соҳибжонов, Муҳаммадали Турсунов сингари футболчилар таркибда сақлаб қолинган.

Ҳужумчи Шаҳбоз Жумабоев жароҳати борлиги сабабли ҳозирча машғулотларда иштирок эта олмаяпти.

Мураббийлар шунингдек вилоятдаги иқтидорли ёш футболчиларни ҳам кўрикка таклиф этган. Уларни синов-назорат ўйинлари орқали саралаб бориш режалаштирилган.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика