Малуда "Трабзонспор" билан шартнома имзолади
17 июл 2013 09:43
Новости
Малуда "Трабзонспор" билан шартнома имзолади
33 ёшли франциялик чап қанот ярим ҳимоячиси Флоран Малуда расман Туркиянинг "Трабзонспор" футболчисига айланди.
Маҳаллий суперлига матбуот хизмати ушбу трансферни тасдиқлади. Бироқ ҳали шартнома шартлари тўлиқ ошкор қилинганича йўқ. "Транбзонспор" Малудани ўз сафига қўшиб олиш учун пул сарфламади. Чунки "Челси"дан кетган вингер эркин агентга айланган эди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча бор "Челси" унинг кетишига рухсат бермаётгани ва ёшлар жамоаси билан машғулотда қатнашишга мажбур қилаётганидан нолиган эди. Малуда лондонликлар сафидаги ўзининг сўнги ўйинини 2012 йилнинг 19 май куни Чемпионлар Лигаси финалида "Бавария"га қарши ўтказган эди.
Комментарии