RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Малайзияда дарвоза ортидаги ҳакамлар учун ОФК семинари бошланди Новости

Малайзияда дарвоза ортидаги ҳакамлар учун ОФК семинари бошланди

Теги :  ҲакамларОФК
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 11 июль куни Additional Assistant Referees (AAR) – дарвоза ортидаги қўшимча ҳакамлар учун ОФК семинари старт олди.
Мазкур семинарда жами 40 нафар осиёлик реферилар қатнашди. Ўзбекистонлик ҳакамлардан Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов ва Ильгиз Танташев иштирок этди. Ўзбекистонлик мутахассис Фарҳод Абдуллаев барча семинар иштирокчиларига инструкторлик қилди.

Маълумот учун, дарвоза ортидаги ҳакамлар жарима майдончасида баҳсли ҳолатлар ҳамда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган-ўтмагани бўйича бош ҳакамга қарор қабул қилишда ёрдам берадиган қўшимча ҳакамлар саналади.

Дарвоза ортидаги ҳакамлар тизими ОФК Ҳакамлар қўмитаси томонидан 2016 йилнинг сентябрь ойида маъқулланган эди. Амалда эса мазкур тизим биринчи марта 21 август куни бўлиб ўтадиган “Ал-Айн” (БАА) ва “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) клублари ўртасидаги ОЧЛ–2017 турнири чорак финал илк ўйинида синовдан ўтказилади.

Аввалроқ Ильгиз Танташев ОЧЛ–2017 чорак финал илк ўйинидан ўрин олган ҳамда 22 август куни ўтказиладиган “Шанхай СИПГ” (Хитой) – “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) ўйинида дарвоза ортидаги ҳакам вазифасини бажариши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дарвоза ортидаги ҳакамлар биринчи марта шу йилнинг апрель ойида, Ўзбекистон Биринчилиги 3-туридан ўрин олган “НБУ-Осиё” –  “Зомин” (1:3) ўйинида синовдан ўтказилганди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика