RU

Последние новости

00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  2 00:00"Атлетико" — "Барселона". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  22 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  17 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  7 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  31 22:55"Лестер" — "Манчестер Юнайтед". 15 ва 19-ўриндаги жамоалар ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  6 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  5 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  23 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  83 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  81 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  12 21:02Февзи Давлетов: "Бор масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан"  12

Максим Шацкихнинг Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолияти ҳақида Новости

Максим Шацкихнинг Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолияти ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацких бугун футболчилик фаолиятини тугатиши ҳақида айтиб ўтди.
Ўзбекистон терма жамоасида гол уриш бўйича биринчи ўринда турган ҳужумчи ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Ҳамюртимиз 60 марта миллий терма жамоа сафида майдонга тушган.

Шацких ана шу 60 учрашувнинг 38тасида тўлиқ ўйнаган. 19 марта асосий таркибда майдонга тушган ҳамда учрашув давомида алмаштирилган. Қолган 3та баҳсда мураббий томонидан захирадан майдонга туширилган. Максим Шацких миллий терма жамоа сафида жами 4779 дақиқа ҳаракат қилган.



Илк ўйини, голи ва сариқ карточкаси
Шацких терма жамоадаги ўз дебютини 1999 йилнинг 18 август санасида Озарбойжонга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Уни терма жамоага марҳум Маҳмуд Раҳимов жалб этган. Ўша куни ҳужумчи асосий таркибда майдонга тушган ва 3та гол урган (!). Самарқандда бўлиб ўтган баҳсда вакилларимиз 5:1 ҳисобида зафар қучишган.

У терма жамоа сафидаги 60 учрашувда 6 марта огоҳлантириш олган ва бир марта майдондан четлатилган. Шацких ўзининг илк сариқ карточкасини 1999 йилда Осиё кубоги-2004 саралашида БААга қарши ўйинда олган.

Максим Шацких Ўзбекистон терма жамоаси сафида 34та гол урган, бу ҳозирга қадар энг яхши натижа ҳисобланади.



Иштирок этган мусобақалари
Қаҳрамонимиз Осиё Кубоги-2000, 2007 ва 2011 саралаши ва финал босқичиларида иштирок этган. Бундан ташқари Шацких ЖЧ-2002, 2006 ва 2010 саралашларида ҳам майдонга тушган. 2000 йил Ливанда ўтган Осиё Кубогида Максим Шацких терма жамоамиз сафида барча 3та учрашувда майдонга тушган ва тўлиқ ўйнаган. Бу чемпионатда термамиз гуруҳ босқичида Қатар билан дуранг ўйнаган ҳамда Япония ва Саудия Арабистонига йирик ҳисобда мағлуб бўлган. 2004 йилги қитъа биринчилигида ҳужумчи иштирок этиши мумкин эди. Бироқ Хитойда тарқалган вирус туфайли Макс у ерга боришни истамаганди.

Осиё Кубоги-2007да Ўзбекистон гуруҳда Малайзияни (5:0), Хитойни (3:0) мағлуб этган, Эронга таслим бўлган (1:2). Чорак финалда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйиб (1:2 )мусобақани тарк этган. Шацких фақат Эрон билан баҳсни дисквалификация туфайли ўтказиб юборганди. Сабаби ОК-2007 саралашида у Қатар билан учрашувда қизил карточка олганди.  

Қатардаги Осиё Кубогида ҳужумчи 4та ўйинда майдонга тушган ва 1та гол урганди.
 


Рақиб терма жамоалар
Макс футболчи сифатида 26та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп Қатарга қарши ўйнаган – 7 марта. Кейинги ўринда Саудия Арабистони жойлашган - 6та ўйин.

Сариқ карточкалари
Юқорида айтиб ўтганимиздек Шацких терма жамоа сафида жами 6 бор сариқ карточка билан жазоланган. Футболчи бу огоҳлантиришларни Саудия Арабистони, Япония, Ироқ, БАА, Жанубий Корея ва Таиландга қарши ўйинларда олган.



Йиллар
Шацких 1999-2011 йиллар давомида терма жамоада фаолият олиб борган. У 2008 ва 2011 йилларда энг кўп учрашув ўтказган – 11тадан.

Максим Шацких терма жамоадаги энг сўнгги учрашувини 2011 йил 11 ноябрь куни КХДРга қарши ўтказган. ЖЧ-2014 саралашидаги ўйинда 1:0 ҳисобида юртдошларимиз ғалаба қозонишган эди.
 


Максим Шацкихнинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

 Сана

Дақиқаси

1

Озарбойжон

Ўртоқлик учрашуви

5:1

18.08.1999

 90

10

Уммон

ЖЧ-2002 саралаши

5:0

08.09.2001

 90

20

Саудия Арабистони

ЖЧ-2006 саралаши

1:1

09.12.2005

 90

30

Бангладеш

Осиё Кубоги-2007 саралаши

4:0

11.10.2006

 90

40

Сингапур

ЖЧ-2010 саралаши

1:0

07.06.2008

 90

50

Баҳрайн

Ўртоқлик учрашуви

4:2

12.10.2010

46

60

КХДР

ЖЧ-2014 саралаши

1:0

11.11.2011

75



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика