RU

Последние новости

15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  0 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   3 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  9 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  22 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  6 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4

Максим Шацких: "Шундай ўйинлар бўлиб туради, тўп дарвозага кирмайди" Новости

Максим Шацких: "Шундай ўйинлар бўлиб туради, тўп дарвозага кирмайди"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбатда, ўйинимиз мухлисларга маъқул келди деб ўйлайман. Шундай ўйинлар бўлиб туради, тўп дарвозага кирмайди. Лекин ўйин сўнгида ўз вазифамизни бажардик ва натижани қўлга киритдик.

- Азмиддиновнинг дисквалификацияси сабаб бугун Ҳамробеков ҳимояда ўйнади. Бошқа ҳимоячиларга имкон бериб кўрсангиз ҳам бўлар эди-ку?

- Ҳа, бизда бошқа вариантлар бор эди. Масалан, Ҳамралиев варианти бор эди, лекин у олимпия терма жамоаси билан эди ва Хитойда қандай ўйнаганини билмайман. Одилга ушбу позицияни ишона олганим сабаб, бундай ўзгаришга қўл урдик. Сўнгги вақтларда Диёр ҳам яхши ўйин намойиш этмоқда. У ўзи учун янги позиция кашф этмоқда.

- Кейинги учрашувларда Диёрни яна ушбу позицияда кўрамизми?

- Бўлиши мумкин, биз ҳар доим энг яхши вариантни танлаймиз.

- Бугун Ҳамробеков ва Холматовларнинг ўйинидан қўнглингиз тўлдими?

- Бугун барча ўйинчилардан кўнглим тўлди. Биз кўп ҳужум қилдик ва ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Рақиб иккинчи тайм сўнгида 6 та ҳимоячи билан ўйнашга мажбур бўлди. Ўйин сўнгида ғалабага эришдик ва бугунги учрашув адолатли натижа билан якунланди.

- Терма жамоалар мураббийлари, футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича кўп нолишади. Бунга сизнинг фикрингиз қандай?

- Тўғриси, улар айнан қайси футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида гапиришганини билмайман, лекин мен ўз футболчиларимнинг жисмоний ҳолатига жавоб бера оламан. Футболчилардан сўранг, машғулот анжуманлари қандай ўтишини.

- Файзуллаев майдон ўртасида ўйнаганида анча фаолроқ ўйин намойиш этмоқда. Нега Аббосни клубда кўпроқ қанотда кўрамиз?

- Файзуллаевни майдон марказида яхшироқ ўйнайди, демаган бўлардим. Ўтган мавсумнинг сўнгги қисмини кўриб чиқинг, у қанотда қандай ёрқин ўйин намойиш этганини билиб оласиз. Файзуллаев жуда ақлии ва тезкор футболчи, шу сабабдан у ҳар ҳил позицияларда бирдек яхши ўйнай олади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика