Максим Шацких: "Ўйинга тайёрланган режамиз иш берди"
26 авг 2024 22:17
Новости
Максим Шацких: "Ўйинга тайёрланган режамиз иш берди"
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Биз ўйинни назорат қилишни мақсад қилгандик. Биринчи дақиқадан бошлаб то охирги дақиқаларга қадар курашиш режамиз бор эди. Назаримда, бунга эришдик. Йигитлар фаоллик кўрсатишди.
Биринчи бўлим дуранг учун мос бўлди. Чунки бу бўлимда атиги битта вазият ярата олдик. Иккинчи бўлимда ҳужумкорлик ошди, вазиятлар юзага келишни бошлади. Йигитларни муҳим ғалаба билан табриклайман. Бугунги учрашувга тайёрлаган режамиз иш берди деб ўйлайман." - дейди тошкентликлар бош мураббийи.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии