RU

Последние новости

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Максим Шацких: “Мураббий имконият бергунча ўйнайман” Новости

Максим Шацких: “Мураббий имконият бергунча ўйнайман”

Хабарингиз бор, бугун миллий терма жамоамиз Умммон термасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. “Жар”да бўлиб ўтадиган баҳсга қизиқиш юқори.
Кеча футболчиларимиз ўйинолди машғулотини ўтказишди. Машғулот якунига етгач, бугун терма жамоа билан хайрлашув учрашувини ўтказадиган Максим Шацкихдан қисқача интервью олдик.

-   Максим, Уммон терма жамоаси билан бўладиган иккинчи ўртоқлик учрашувига тайёргарлик қандай кетяпти?
-   Тайёргарлик яхши. Машғулотни ўзингиз кўрдингиз. Йигитлар кўтаринки кайфиятда. Ҳамма фақат ғалабани ўйлаяпти. Менимча, қизиқарли учрашув гувоҳи бўламиз.
 


-   Олмалиқда кечган биринчи учрашувдаги мағлубият мухлисларни анча хафа қилди. Бу сафар терма жамоамиз ишқибозларни хурсанд қилишга ҳозирми?
-   Албатта, шунга ҳаракат қиламиз. Ўртоқлик учрашуви бўлишига қарамай, рақибни мағлубиятга учратишимиз керак. Лекин якуний ҳисоб қандай бўлишини ўйиндан кейин билиб оламиз.
 
-   Уммонга қарши баҳс сиз учун терма жамоадаги хайрлашув ўйини бўлади.
-   Ҳа, худди шундай. Фурсатдан фойдаланиб менга имконият беришгани учун терма жамоа мураббийларига раҳмат айтаман. Бу менинг охирги ўйиним бўлади. Вақт ўтяпти, ёш кетяпти деганларидек, энди ёшларга йўл бўшатиб бериш лозим.

-   Аммо масала шундаки, сиз ҳамон Украина олий лигасида тўп тепяпсиз. Демак, терма жамоада ҳали анча пайт ўйнай олишингиз мумкин.
-   Футболда авлодлар алмашинуви бўлиши керак. Биздан кўп ёшлар етишиб чиқмоқда, уларга ҳам имкон бериш зарур деб ўйлайман. Мен бу борада аллақачон қарор қабул қилиб бўлганман.



-   Терма жамоадан кетиш қарори кимдан чиқди: сизданми ё мураббийданми?

-   Биз биргаликда шундай қарорга келдик. Тўғри, аввало ҳаммаси ўзимга боғлиқ бўлди. Ҳар бир футболчининг жисмоний имкониятлари чегараланган бўлади. Терма жамоада ярим куч билан ўйнаш кетмайди. Футболчи миллий жамоа либосини кийиб майдонга тушдими, борини бериши шарт. Мен фаолиятимдан келиб чиқиб озми-кўпми терма жамоа учун ўйнашга муваффақ бўлдим ва бундан жудаям хурсандман. Аммо ёш ўтган сари Осиё бўйлаб парвозлар кишини толиқтириб қўяркан. Шунда кетишинг кераклигини англаб етасан.

-   Лекин шунга қарамай, ҳали-бери футболдан кетмоқчи эмассиз.

-   Энди буёғига фақат клуб учун ўйнайман. Аммо футболни тугатиш ниятим ҳозирча йўқ.



-   Хайрлашув ўйинингизда майдонда неча дақиқа тўп суриш борасида бош мураббий билан гаплашиб кўрдингизми?
-   Ўйлайманки, Миржалол Қўшоқович мени бошланғич таркибда тушириб, тезда алмаштиришга шошилмайди. Умуман олганда, мураббий кўпроқ имконият беришидан умидворман. Агар толиқиб қолсам унда ўзим ўрнимга бошқа футболчи туширишларини сўрайман.

-   Айтайлик, ўйинингиз мураббийларга маъқул келиб терма жамоада яна ўйнашда давом этавер дейишса қандай йўл тутасиз?
-   Тўғрисни айтсам, бу мен учун қийин савол бўлди. Ўзингиз ҳам яхши биласиз, футболда ҳаммаси бирданига ўзгариб кетиши мумкин. Лекин ҳар бир футболчи аввало ўз жисмоний имкониятларини баҳолай олиши керак. Мен бир тўхтамга келиб бўлдим ва айтганимдек, буёғига ёшлар ўйнагани маъқул.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика