RU

Последние новости

01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  2 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  11 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  20 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  10 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  3

Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган" Новости

Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"

Суперлиганинг 25-тури доирасида "Пахтакор" - ОКМК ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


- Бўшлиқ ичида туриб, футболчиларни руҳлантириш жуда қийин. Бўшлиқни тўлдириб бўлмайди, айниқса, мавсум якунида. Бу ўйиннинг биринчи бўлимида вазиятларимиздан фойдаланганимизда, ҳаммаси бошқача бўлиб кетарди. Борини қабул қиламиз. Рақиблар стандартларга катта аҳамият беришини айтгандик, шундай бўлди ҳам. Фол, тўп узатилиши ва аҳмоқона голни ўтказиб юбордик. Бу футбол. Кимдир ютади, кимдир ютқазади.  Олдимизда 3та ўйин қолди, тайёрланамиз ва ҳаракат қиламиз. Бугунги мағлубият билан ҳаёт тўхтаб қолмайди.

- Сиз қисқа вақт жамоада бўлмадингиз, бунга сабаб нима? Шунингдек, муҳим ўйинда Черан, Собирхўжаев каби муҳим футболчилар иштирок этишмаганини нима билан изохлайсиз? Жамоани ўзингиз истагандек тайёрлай олдингизми?

- Футболчилар борасидаги савол менга эмас. Бу мавзуни ёпамиз. Ўйинга одатдагидек тайёрландик. Термалар ўйинларидаги танаффус вақтида йигитларни жонлантириб олишга ҳаракат қилдик. Машғулотлар борасида ҳеч кимга эътироз йўқ. Ҳамма юқори даражада меҳнат қилди. Шунингдек, терма жамоада ўйнаган Алижонов ҳам таркибда эмасди. Уни аввалданоқ ўйин режаларига киритмагандик. У қисқа муддат ичида иккита ўйинни тўлиқ ўтказди, шунингдек, узоқ йўл босди. Бугунги ўйин учун режа қилинган футболчиларнинг барчасига имконият берилди. Абдуллаевга ҳам дам беришни истагандик, имкон бўлганида унинг ўрнига бошқасини қўйсак, янада тартиблироқ ҳимоя кўрган бўлардик. Барча учун дам беришга ҳаракат қиляпмиз.

- Сизнинг 2 ой "дамга" чиқиб кетишингиз сабаби нимада? Клуб эгалари Сизга омад тилашганими ёки ростдан касал бўлиб қолдингизми?

- Ижодий танаффусда эдим. Биз ҳам давлат ташкилотимиз. Кичик ижодий танаффус олдим, енгил тикланиш. Қисқа муддатда қайтдим. Ҳа, бетоб ҳам бўлиб қолдим. Ҳозир соғломман.

- Ўйиндан олдинги инсайдларда ҳужумчи Драган Черан бош мураббий Максим Шацких билан зиддиятга боргани ҳақида маълумотлар тарқалди. Унинг "Истиқлол"га қарши ўйинда майдонга тушиш эҳтимоли қанчалик?

- Мени яхши танийдиган инсонлардан сўранг, мен жанжалкаш инсон эмасман. Ҳеч ким билан зиддиятга бормайман. Боя айтганимдек, бу ҳақдаги саволни менга берманг. Агарда қарор менга боғлиқ бўлганида, бундай ишлар бўлмаган бўларди. Вақти етганида барчасини билиб оласиз. Мен ҳеч ким билан урушмаганман ва урушмайман.

- Жўжани кузда санайдиган вақт келди. "Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан ҳам чиқди. Жамоа мавсумни ўзи кутган жойдан қанчалик   пастда якунлайди?

- Мавсум омадсиз ўтгани аниқ. Бироқ барчасида ҳам мени айблаб бўлмайди. Сизлар айтаётган 2 ой давомида мен жамоани бошқармадим. Бу биринчидан. Мавсумни омадли дейиш мумкиндир. Чунки таркибни янгилаб олиш керак эди. Мавсум аввалида бошқача вазифалар қўйилганди, кейин булар ўзгариб кетди. Кейин "организмда хатоликлар кўрина бошланди". Келаси йили ҳаммаси бошқача бўлади. Исталган жонли мавжудотни олинг, организмида янгиланишлар бўлади. Ҳар йили бир хил таркиб билан бир хил футбол ўйнаб бўлмайди, бунинг иложи йўқ. Ҳар доим нималардир ўзгаради, кимдир келади, кимдир кетади, янги қон қуйилади, янги ҳиссиётлар олиб кирилади. Футболчилар "қулай зона"га тушиб қолса, ўсишдан, ўйлашдан тўхтаб қолади. Бундай ҳолат футболда кўп бўлади. Улар бу ерда нима қилиб юрибман, жамоага нима сабабдан керакман деб ўйламайди. Энг қўрқинчлиси, футболчи футбол орқали ниятларига ета олмайди. Футболчи ниятларини баландлатиши, янгича чақирувлар олиши керак. Руҳан ўзларини иштиёққа тўлдириши лозим, агарда улар буни исташса. Шу орқали улар ўсишади, акс ҳолда фаолияти қандай ҳолатда якунланиб қолганини билмай қолишади. Агарда футболчи кучли бўлса, ўзини янгилайди ва янги чақирувлар сари одимлайди. Фақатгина буни унинг ўзи исташи керак. Акс ҳолда қулай шароитга ўрганиб қолади. Мен эса буни истамайман. Ҳали одамларнинг миясида нималарни ўйлайдиган аппарат ўйлаб топишмаган. Бу жуда қийин. Йил давомида бир хил гапларни гапирамиз, гапирамиз ва гапираверамиз. Мавсум якунида эса бир жойда ўтириб, тахлил қиламиз ва ҳулосалар чиқарамиз. Ким эшитаётган бўлса, ўша ҳаракат қилади. Барчаси ўзларининг индивидуал ниятларига боғлиқ: улар футболдан нимани исташади ва нималарни олишга ҳаракат қилишади. Сен бу спортга нима сабабдан кириб келдинг? Шунчаки вақтни ўғирлаш учунми? Бунинг учун қарор чиқариш керак. Бошқаси эса забт этиш, орзуларига эришиш ва пул ишлаш учун келади. Ҳамманинг ўз мақсади бўлиши керак. Мақсад бўлмаса нима сабабдан ҳаракат қиласан? Кун ўтказиш учунми? Балки... Бугунги ўйин борасида футболчиларимнинг кўпчилиги нималарнидир ўйлаши керак.  "Мен бу ерда нима қилиб юрибман?" Лекин улар буни тушунишмайди. Тушунишса ҳам тан олишмайди. "Нимада хато қиляпман, нималарни ўхшата олмаяпман, қайси жабҳада ёмонман?", деган саволларни ўзларига беришмайди. Одамлар ҳам шундай. Буни тан олишлари қийин. Йигитларга эса мен буни айтяпман. Мен шундай одамман. Бутун дунёда шундай. Футболчи аввало ўзини тахлил қилиши ва нималарни истаётганиги билиши керак. Демак, нималарнидир ўзгартириш керак. Ўхшаяптими, демак, шундай қолиши керак. Ҳали барчада имконият бўлади. Имконият излашда давом этавериш керак. Уларнинг йўли шундай.

- Ўйин пайтида мухлислар "Максим аут" деб бақиришди. Бу ҳолатга қандай муносабатдасиз?

- Мени шамол қаердан эсаётганини билмайди деб ўйлайсизми? Биламан. Улар мухлислар. Мухлис бўлиб қолаверишсин. Келинг, бу ҳақда гаплашмайлик. Мухлислар фақатгина жамоа ҳақида қайғуради. Нормал мухлис эса тахлил қилади. Шундай мухлис билан ҳар куни гаплашаман. Бу ерга Траппатони ёки Анчелоттини олиб келинг, кейин кўрамиз.

Рейтинг: -2   

Комментарии

+4   
21 ноя 22:52:32
Rasul Matkarimov
Ответ на комментарий пользователя Hamza Yuldoshev
Ман шахсан Насафни мухлисиман!!! Аммо Ўзбек футболини Пахтакор билан кўришни бошлаганман. Ўзбек жамоаси, халқ жамоаси деган жумлалар Пахтакорники эди яқин-яқингача... Шатских кетиши керак тамом ва ассалом!!! Шатских Ўзбекистонга хам, Пахтакорга хам эл бўлмайди!!! Украинада уруш бўлмаганда Шатских на Ўзбекистонга ва на Пахтакорга келган бўларди... Мухлислар бирлашиб Максни хайдаш керак!!! Хайдашмаса янаям чуқурга тортади... Яна бир гап Макс пайтидаги чемпионликларда бош мураббийсиз хам Пахтакор чемпион бўларди.
Maksimni tarafini olmoqchimasmani lekin bu urushdan oldin Tambovda ishlagan Tambov Russiya klubi...
+3   
21 ноя 21:58:22
Umid 86
Биринчи уйинчилар кетди кетидан стадонам энди хар хил бохоналар авалом бор рахбарият уйлаш керак эди таркибни асраб колиб 3,4 та яхши лиганер кушса булдиди булар ёшларга ишонди лекин хатолигини биларди хамма шу кетиш булса кенги йил про лигага тушади жамоа битта Черан билан хеч нарса килиб булмаслигини мофсум бошида ёзгандим Пулатхужага ишонишдими билмадим лекин шу кария Черан бутун мафсум судиради жамоани халиям тупирар чимпиёнатда бу дегани чимпиёнатимизда кучли лиганер йук. Бугунги уйин эса тажриба уз сузини этди лиганерлар яхши уйнади нимаям дердим чидимиз огрикли аламди мафсум булди минг афсус режани узгартириш керак тажрибали мурабий ва футболчилар лиганерлар керак бу учун эса пул керак менимча буёгига Пахтакорда пул йук ёшларга этибор бериб 2,3 та уйинчини сотиб ижарага бериб зурга кунини курса керак уз стадониям йук ишкилиб йук булиб кетмаса булди
+2   
21 ноя 23:34:54
Бахтиёр Ашуров
Гап Шацкихда эмас. Ҳамма гап Ортиқхўжаевда. Ҳали ҳам Макс ишлаябди. Бошқа мураббий бўлганида бунақа шароитда ишламаган бўларди. Максни бош мураббийликда биринчи жамоаси. Шунинг учун ишлаб юрибди. Макс Ўзбекистонга украиналанмас. Россиядан келган!
+2   
21 ноя 23:02:01
black wolfe
хар йили пахтакор чемпион булвурмидику унда кизиги колмийди уйинларни.Орада бир бошкалар чемп булиб тургани яхши.Пахтакор мухлисларига аслида чемпионлик кизикмас,халкарода бироз яхши натижалар керак.
+2   
21 ноя 22:11:56
Лацио Пахтакор
Ответ на комментарий пользователя SHAKHRISABZ
XAQIQIY PAXTAKOR MANA SHU
Кечирасизу сиз кутган ва кўрмоқчи бўлган Пахтакор шу.
+2   
21 ноя 21:55:58
Лацио Пахтакор
Максим Шацких ниманидир гапирмоқчи бўляпти лекин гапиролмаяпти. Пахтакордан кетса ёмонам портлийди ёки Пахтакорда жудаям катта ўзгаришлар бўлишини айтолмаяпди. Ҳуллас кутинглар деяпди тушурган тушунди, биз муҳлислар кутишда давом этамиз ва сабр қиламиз.
+1   
21 ноя 21:57:37
fahritdin
Максим! Пахтакор это народная команда! Там играли легенды узбекского футбола! Пахтакор был флагманом узбекского футбола!!! Когда спрашивают о команде ты должен отвечать на вопросы ! Просто исчез на 2 месяца из команды и вдруг появился ! Спрашивают о ключевых игроков Пахтакора , ты как главный тренер Пахтакора не хочешь отвечать где они?! Если выгнали их , скажи об этом!!! У тебя не спрашивают о личной жизни!!!
+1   
21 ноя 21:43:11
QASHTEL
Жужани качон санаркан, куз тушмаяпти деб куйинглар
   
22 ноя 01:13:58
BXZ BXZ
Ортикху́жаев ва хозирги Пахтакордаги мураббийлар штаби билан Пахтакорда яхши келажак ку́рмаёпман балки адашвоткандирман лекин бу кетишда Про лига бу́лмаса бу́лди .
   
21 ноя 22:13:34
G'ulom Murodovich
Maks sen qol ketma. Shunda viloyat klublari chempion bo'ladi
   
21 ноя 22:06:54
Лацио Пахтакор
Қайсидир жинни ҳаммага минус босиб кетди. Ёзганимни ўқисанг эшитгин, сен қанақа одамлигингни ўзинг исботлаб турибсан. Энг алам қилайдиган тамони маразлигингни, ўзингдан бошқа ҳеч ким билмайди.
-1   
21 ноя 23:42:44
MuhlisUz
Олдимизда 3та ўйин қолди, тайёрланамиз ва ҳаракат қиламиз. Бугунги мағлубият билан ҳаёт тўхтаб қолмайди.

1 та уйин колдику...
-1   
21 ноя 23:41:52
MuhlisUz
Олдимизда 3та ўйин қолди, тайёрланамиз ва ҳаракат қиламиз. Бугунги мағлубият билан ҳаёт тўхтаб қолмайди.
-1   
21 ноя 23:01:52
black wolfe
хар йили пахтакор чемпион булвурмидику унда кизиги колмийди уйинларни.Орада бир бошкалар чемп булиб тургани яхши.Пахтакор мухлисларига аслида чемпионлик кизикмас,халкарода бироз яхши натижалар керак.
-1   
21 ноя 22:03:25
SHAKHRISABZ
XAQIQIY PAXTAKOR MANA SHU
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика