RU

Последние новости

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  5 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  6 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

Максим Шацких: "Биз ҳам чемпионлар лигасини ютишни хоҳлаймиз, аммо мўъжизалар рўй бермайди. "Ал-Васл" маҳорат жиҳатидан устунроқ эканлиги сезилди" Новости

Максим Шацких: "Биз ҳам чемпионлар лигасини ютишни хоҳлаймиз, аммо мўъжизалар рўй бермайди. "Ал-Васл" маҳорат жиҳатидан устунроқ эканлиги сезилди"

Элит Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал-Васл" (0:1) учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бошқа даражали жамоага қарши ўйнадик. Рақибимиз биздан кучлироқ эди, рақиб сафидаги футболчиларнинг маҳорати бизникидан юқорироқ эди. Шундай шароитда ҳам, очко олишимиз мумкин эди. Анча вақтдан бери бундай кучли жамоага қарши ўйнамагандик. Рақиб ўйинини кўргандик ва таҳлил қилгандик. Рақибимиз стандарт вазиятлардан яхши фойдалана олишини ҳам билардик. Йўқ жойдан гол  ўтказиб юбордик. Рақиб биздан маҳоратлироқ эди, афсуски. Ўйинда камроқ вазиятлар яратдик, бунга сабаб рақибнинг бизда устунроқ ва кучлироқ бўлгани" - дея фикр билдирди Максим Шацких

- Бугун рақиб маҳорат жиҳатидан сизнинг жамоангиздан устун бўлган бўлиши мумкин, аммо "Пахтакор" бугунги учрашувда ўз вазиятларига эга бўлди. Масалан, "Нефтчи"га қарши кечган учрашувда жамоангиз рақиб дарвозасига деярли хавф туғдира олмаганди. "Пахтакор" учун, ўзи ҳам ўйнайдиган ва рақиб жамоага ҳам очиқ ўйин таклиф қиладиган жамоаларга қарши ўйнаш қулайроқми?

- Рақиб бугун бизни кўп қийнагани йўқ, улар асосан бизнинг хатоларимизни кутишди. Биз эса буни тез пайқадик ва йигитларга ҳушёрроқ бўлишни айтдим. Ҳимояда эса улар 3-4-1 тактик схемасига ўтиб олишди. Бундай зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин эди. Шунингдек, "Ал-Васл" футболчиларининг жисмоний ҳолати бизникидан яхшироқ эди. Ҳечқиси йўқ, бундай ўйинлар орқали тажриба тўплаб борамиз. Бу бор-йўғи биринчи учрашув эди. Кейинги учрашувларимизга эътибор қаратамиз.

- "Пахтакор" ўйиннинг сўнгги 10-15 дақиқасида анча жонланиб қолди ва агрессив футбол намойиш эта бошлади. Дастлабки дақиқаларданоқ бундай ўйнаса бўлмасмиди?

- Агрессив деган сўзнинг маъноси ҳам турли. Яна бир бор такрорлайман, рақиб биздан кучлироқ эди, барча жиҳатларда. Ўзингиз кўрдингиз, "Ал-Васл"нинг қанотдан амалга оширилган барча узатмалари аниқ бўлди. Бундай аниқлик учун катта тажриба талаб этилади. Бизда эса бундай индивидуал маҳорат йўқ.

- "Пахтакор"нинг кейинги рақиби Теҳроннинг "Персеполис" жамоаси бўлади. Кейинги рақиб ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- "Персеполис" кеча "Ал-Аҳли"га қарши баҳс олиб борди. Шу учрашувни тўлиқ томоша қилдим. "Персеполис" жуда тезкор жамоа экан. "Ал-Аҳли" ўз уйида ўйнаган бўлса ҳам, деярли вазиятлар ярата олмади. Остон Урунов ҳам жуда яхши ўйин намойиш этди. Уруновнинг "Персеполис"даги ўйинини биринчи маротаба томоша қилдим. Остон "Персеполис"нинг етакчиси деб ўйлайман, ҳужумда хавфни фақатгина Остон яратмоқда. Эронга сафаримиздан олдин Суперлига ўйинлари бор. Авваламбор, маҳаллий чемпионатдаги баҳсларга эътибор қаратишимиз керак.

- "Ал-Васл" бош мураббийи матбуот анжуманида "Пахтакор" мени ҳайрон қолдирмади, аммо таркибдаги ягона ўзгариш қилинган экан, дея фикр билдириб ўтди. "Ал-Васл" жамоаси бугун сиз учун қандайдир "сюрприз" тақдим этдими?

- Ҳеч қандай "сюрприз" бўлмади. Бир нарсани ёдда тутинг, "Ал-Васл" ўз чемпионатида бор-йўғи иккита учрашув ўтказди. 13 сентябрь куни улар "Ал-Айн"га қарши баҳс олиб боришлари керак эди, аммо ўша учрашув қолдирилди. Биз эса бир неча кун аввал жуда қийин учрашув ўтказдик. Улар ўз ўйинини қолдиришди, биз эса майдонга чиқдик. Майдон ҳолати ҳам яхши эмас эди. Жамоам бугун яхши ўйин намойиш этди ва футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.



- "Ал-Васл" бугун зич ҳимояланди деб айтиб ўтдингиз, аммо ўйиндан олдинги матбуот анжуманида эртанги учрашувга бир нечта режа тайёрлаб қўйганмиз деб айтгандингиз. Рақибнинг зич ҳимоясини ёриб ўтишга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Бундай даражали ўйинларда барчасини бир дона ёки ярим вазият ҳал қилади. Агар бир дона вазиятдан фойдаланиб кета олсангиз ижобий натижага эришишингиз мумкин. Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратиш қийин масала, шу сабабли бор вазиятдан фойдаланиш керак. Афсуски, биз бу масалада муаммоларга дуч келмоқдамиз.

- Реализация ҳақида гапириб ўтдингиз. "Пахтакор" бугун қанотдан кўп узатмаларни амалга оширди, лекин ушбу узатмаларни якунлайдиган ҳужумчи топилмади. Чемпионат ўйинлари давомида ҳам, кўп маротаба реализация оқсаётгани ҳақида таъкидлаб ўтгандингиз. Балки "Пахтакор"га яхши марказий ҳужумчи етишмаётгандир? Ушбу позицияда муаммо бордек туюлмоқда?

- Афсуски, ҳозирча бундай ҳужумчимиз йўқ. Вазиятларни якунлайдиган ва рақибга дарвозасига мунтазам хавф туғдирадиган ҳужумчи етишмаяпти.

- "Ал-Васл" жамоаси БАА чемпиони, "Пахтакор" эса Ўзбекистон чемпиони. Шунингдек, икки жамоа сафида ҳам терма жамоа футболчилари бор. БАА терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашидаги кейинги рақибимиз. БАА терма жамоаси ҳақида ва "Ал-Васл" ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- БАА терма жамоаси сафида легионерлар жуда кўп. Жамоа деярли тўлиқ легионерлардан ташкил топган. Бизнинг терма жамоамиз БАА кучсиз деб ўйламайман. Ўйин барчасини кўрсатади. Ўзингиз биласиз, биз таркибимизни ёшартириб юбордик. Бугун имкон қадар, халқаро майдонда тажрибага эга бўлган футболчиларни майдонга туширдик. Қолган футболчилар эса, ОЧЛ баҳсларини фақатгина телевизор орқали томоша қилишган. Барча футболчиларга имкон қадар ўйин вақтини тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Кучли жамоаларга қарши ўйинларда, қайси даражада эканлигимизни билиб оламиз. Биз ўз йўлимизни танладик ва ортга йўл йўқ. Бундай мусобақалар орқали секин-асталик билан тажриба орттириб борамиз. Суперлигадаги ўйинлар орқали катта ўсишга эришишнинг иложи йўқ. Ҳар бир учрашувда курашамиз. Бу бор-йўғи биринчи тур эди. Футболни тушунган инсон қандай ҳолатда эканлигимизни билади. Мен аввалроқ ҳам айтиб ўтдим, рақиб биздан кучлироқ эди. Бу факт. Хатолар устида ишлашда давом этамиз. Мавсум аввалида мухлислардан сабрлироқ бўлишларини сўрагандим. Биз ҳам чемпионлар лигасини ютишни истаймиз, аммо реал ҳаётда мўъжизалар рўй бермайди. Бугун дуранг қайд этишга ҳақли эдик деб ўйлайман. Йигитлар бугун яхши ўйин намойиш этишди ва уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.



Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика