RU

Последние новости

14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  9 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  11 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  8 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  7 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   9

Максим Шацких: "Биз энг кучли жамоамиз, бизни ҳеч бир рақиб мағлуб эта олмайди" Новости

Максим Шацких: "Биз энг кучли жамоамиз, бизни ҳеч бир рақиб мағлуб эта олмайди"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Пахтакор" (2:1) учрашувидан сўнг пойтахтликлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Биринчи бўлимда гол ура олмадик, аммо иккинчи бўлимда ўз мақсадимизга эришдик. Рақиб ҳисобни қисқартира олди. Энг муҳими, чемпионликка эришдик.

- "Пахтакор" мавсумни қандай ўтказди?

- Мавсумни бир текисда ўтказа олмадик, шу сабабли қийинчиликларга дуч келдик. Кўп очко йўқотдик ва кўп гол ўтказиб юбордик. Рақибга кўп маротаба гол уришга имкон берганимиз мени ҳавотирга солади. Чемпионликга осонлик билан эришиб бўлмайди. Ўтган мавсум сўнгги турда, жорий мавсум бир тур аввал чемпионликни нишонладик.

- "Пахтакор"нинг селекцияси ҳақида гапириб ўтсангиз? Янги футболчиларни жамоада кўрамизми? Менимча, "Пахтакор"га тўпурар ҳужумчи етишмаяпти.

- Ҳа. Албатта, янги футболчиларни жамоага жалб этамиз. Бу борада режа тузганмиз ва ушбу режани амалга оширишга интиламиз. Кейинги мавсум жамоа бутунлай ўзгаради. Янада кучлироқ ва агрессивроқ жамоани кўрасизлар. Кўп маротаба такрорлаганман, қишки трансферлар ойнасида яхши футболчиларни ҳарид қилиш қийин. Сабаби, кўп чемпионатлар куз-баҳор тизими бўйича мавсум ўтказади, сифатли футболчилар эса ўз жамоаларида ўйнашаётган бўлишади. Йил ярмида яхши номзодларни топиш бироз қийинчилик тўғдиради.

- Топ даражадаги футболчини жамоада кўришимиз мумкинми? "Пахтакор" Луис Суаресга алоқага чиққан деган гаплар тарқалган эди...

- Ҳа, у билан гаплашдик. Кавани билан ҳам музокара олиб бордик. Лекин бир нарсани тушунинглар, кўпгина яхши футболчиларнинг Ўзбекистонга келиши қийин масала. Юлдуз футболчини олиб келиш муаммо эмас, аммо уни таъминлаш керак. Топ футболчининг ёнида унинг даражасига тенг жамоадошлари бўлиши керак. Масалан, Месси жамоадошларисиз ҳам бемалол ўйнай олади. Қолганлар эса ундай эмас. "Пахтакор" топ футболчини Ўзбекистонга бемалол олиб кела олади, аммо бунга тўсқинлик қиладиган бир нечта муаммолар бор. Юлдуз футболчи топ даражадаги шароит бўлишини истайди.

- "Пахтакор"нинг стадиони янгиланадими? Бу борада янгиликлар борми?

- Бизда режалар улкан, сиз уларнинг қандай эканлигини тассавур қила олмайсиз. Мақсадларимизни олдиндан айтиб қўймайман. Ўзингиз кейинчалик билиб оласиз. Юртимизда бундай режаларни тез амалга оширишнинг иложи йўқ. Бунга бироз вақт керак.

- "Пахтакор" учун жорий мавсум энг қийин рақиб ким бўлди?

- Аниқ қайсидир жамоани айта олмайман. "Пахтакор" чемпионатда ҳеч кимдан кучсиз эмас. Биз энг кучли жамоамиз, бизни ҳеч бир рақиб мағлуб эта олмайди. Биз фақат ўзимизга ўзимиз мағлуб бўлишимиз мумкин. Ўзингиз биласиз, "Пахтакор"га қарши ҳар бир жамоа қўшимча мотивация билан ўйнайди.

- Фарруҳ Сайфиевнинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапириб ўтсангиз. У сўнгги пайтларда кўп хатога йўл қўймоқда. Масалан, ҳимоячи бугун ҳам гол урилган вазиятда хатога йўл қўйди.

- Ҳамма хато қилади. Ўйинда йўл қўйган хатосини тўғирлашимиз керак эди. У голли пас берди. Энг муҳими — хатоларни тўғрилаш. Хато қилишдан қўрқиш керак эмас.

Рейтинг: -65   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика