RU

Последние новости

18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  0 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   3 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  43 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  3 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5

Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди? Новости

Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?

«Шўртан» – «Андижон» (1:0) учрашувидан кейин уюштирилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких иштирок этди.

- Иккинчи таймда ёмон ўйнамадик. Тушунарсиз ҳолатда қизил карточка кўрсатилди. Бу мен учун тушунарсиз бўлди. Рақибга кўрсатилган қизил карточканинг қайтарилиши ғалати бўлди. ВАРда кўриб чиқилганидан сўнг шу ҳолат юз берди. Албатта, ҳар бир вазият қайтадан кўриб чиқилади. Лекин ўйин тарафлама иккинчи бўлимда биз томонимиздан яхши ўйин кўрсатилди. Бир футболчи кам бўлиб қолишимизга қарамасдан яхши ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. Иккинчи таймда ҳам бизда бир қатор имкониятлар бўлди. Умумий маънода айтганда, йигитлар кўрсатмаларимизни бажаришди. Лекин шунда бўлсада, дастлабки дақиқалардан эътиборлироқ бўлиб ўйнашимиз керак эди. Ана шунда натижа бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Ўйин ҳақида гапирсам, агар дуранг бўлганида адолатлироқ бўларди. Рақиб аъзолари бизни дарвозамиз олдида ҳам бир қатор вазиятларни яратишди. Ўз навбатида биз ҳам рақибга етарлича қаршилик кўрсатдик. Нима ҳам дердим, биз бунгача фақат жамоа билан уч марта машғулот ўтказдик ва бугунги ўйинда майдонга тушдик. Футболчиларимиз қийин вазиятда ҳам ўзларини яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қилишди. Улар майдонда борини бериб ўйнашди.

«Андижон»нинг бир қатор ўйинчилари – Фарҳод Соҳибжонов, Мирзад Механович, Лука Ускокович каби ўйинчиларнинг қайдномага киритилмаганига нима сабаб?

- Уларни жароҳати бор. Бугун қанча имкониятимиз бўлса, шунча алмаштиришларга қўл урдик. Мен мавсум бошида қандай селекция ишлари амалга оширилганлигини билмайман. Ҳозир бу борада бирор нарса дея олмайман. Умумий маънода айтганда, бир қатор футболчиларимиз даволаниш билан банд. Бугун баъзи ўйинчиларимиз ўз позисияларида ҳаракат қилишмади. Бу вазиятдан чиқиб кетишнинг бирор чорасини ўйлаб топамиз.

Биринчи бўлимда «Андижон» футболчисига кўрсатилган қизил карточка борасида нима дея оласиз?

- Нима дейишим мумкин? Мен ҳам футболга биринчи марта кириб келганим йўқ. Тўғри, ўша ерда фол бўлганди, лекин қизил карточкага тортадиган даражада эмасди. Рақибга ишлатилган қўполлик четлатилиш учун етарли эмасди. Лекин ҳакамлар нима учун бундай қарорга келди, бирор нима дейишим қийин. Биринчи таймда бу каби ҳолатда қизил карточка кўрсатиши, билмадим...Буни ҳакамлар қўмитаси кўриб чиқса керак. Ўйлайманки, бу чиқарилган қарорни кўриб чиқишади. Қизил карточкага тортадиган вазият эмасди. Ўша четлатилиш боис ҳам режаларимиз тўлиқ амалга ошмай қолди.

Бундан кейин жамоани кучайтириш мумкин бўлган чизиқлар қайси ва клубни мақсади қандай?

- Мақсад – имкон қадар юқорига кўтарилиш. Ҳар бир учрашувда майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Барча имкониятлардан фойдаланамиз, деб ўйлайман. Бу ўйин бизга ўзига хос синов. Терма жамоа ўйини сабабли чемпионатда таътил бўлади. Биз бу пайт давомида етарли даражада тайёргарлик кўрамиз. Ушбу танаффусдан сўнг биз бошқача бўлиб қайтамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика