RU

Последние новости

12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  0 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  17 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  12 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3

Максим Шацких: "Неймар тўпни олиб қўйиш учун ортга қайтмайди, қатарлик ва эронлик футболчилар эса югуришади. Халқаро ўйинларга қадар "Бунёдкор" стадионининг майсаси яхшиланишига умид қиламан" Новости

Максим Шацких: "Неймар тўпни олиб қўйиш учун ортга қайтмайди, қатарлик ва эронлик футболчилар эса югуришади. Халқаро ўйинларга қадар "Бунёдкор" стадионининг майсаси яхшиланишига умид қиламан"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ОФК Элит чемпионлар лигаси мусобақасининг қуръа натижалари бўйича сайтимизга кичик интервью берди.

- "Пахтакор" Элит Осиё чемпионлар лигасидаги рақибларини билиб олди. Қуръа натижалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Қуръа натижаларидан қониқдингизми?

- Тўғрисини айтсам, қуръаларни кузатмайман. Бундай мусобақаларда кучсиз жамоалар бўлмайди ва барча жамоаларга қарши майдонга чиқишимиз аниқ. Тўғри, номлар бўйича осонроқ рақиблар билан тўғри келгандирмиз, сабаби Саудия клубларининг кучидан барча хабардор. Лекин бу шунчаки фикр, барчаси майдонда ҳал бўлади.

- Тақвимга кўра "Пахтакор" 4та учрашувни меҳмонда ўтказади. "Персеполис", "Истиқлол" ва "Ал-Шорта" жамоаларига қарши кечадиган баҳслар сафарда ўтказилади. Эрон ва Ироқ мамлакатларида нафақат футбол ўйнаш, балки сафар қилиш ҳам осон эмас. Эрон ва Ироқ сафарлари қанчалик қийинчилик туғдириши мумкин?

- Бу ҳақида ўйлаб ҳали ўйлаб кўрганимиз йўқ. Сафар қандай кечиши ҳақида бир нима дея олмайман, аммо уларга қарши ўйнашимиз шарт. Бундай рақиблар билан ўйнаш бироз ноқулайликлар яратади. Сафардаги ташвишлар ва маҳаллий мухлисларнинг ўз суюкли жамоасини қўллаб қувватлаши ҳам рақибга устунлик беради. Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз ва ўз даражамизни биламиз. Қаерда ва кимга қарши ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Ўйин куни қандай ҳолатда бўлишимиз энг муҳими.

- Қуръа натижалари "Пахтакор"ни учта Қатар клубига рақиб қилиб қўйди, Қатар клубларининг ўрнида Саудия жамоалари ҳам бўлиши мумкин эди. Саудия Арабистони клублари бизга рақиб бўлмагани кўпроқ фойдами ёки зарар? Саудия клублари билан тўқнаш келмаслик кейинги босқичга йўл олиш имкониятларини оширгандек гўё. Шу ҳақда фикр билдирсангиз?

- Бу бизга яхши бўлдими ёки ёмон бу саволга жавоб бериш қийин. Масалан, тасаввур қилайлик биз "Ал-Ҳилол" билан ўйнаяпмиз. Неймар тўпни йўқотганида жамоасига ёрдам бериш учун ортга қайтмайди. Қатарлик футболчи эса албатта бу ишни қилади ва тўпни қайтариб олишга интилади. Бу вазият ҳақида бир нима дейиш нотўғри. Бизга яхшироқ ёки ёмонроқ бўлди демайман. Барчасини жамоаларнинг ҳолати аниқ беради. Рақиб қайси жамоа бўлишидан қатъий назар. Бундай мусобақада кучсиз жамоалар йўқ. Ироқ жамоаси бўладими ёки Саудия барчаси чемпионлар. Бундай ўйинлар орқали биз катта оламиз.

- Қуръа биз учун омадли келди десак ҳам бўлади. Бундай жамоаларга қарши "Пахтакор" кураша олишига кўзим етмоқда. Жамоангизнинг плей-офф босқич йўлланмасини қўлга кирита олиш имкониятларига баҳо бериб ўтсангиз? Бундай рақибларга қарши "Пахтакор"дан кўп нарса кутсак бўлади.

- Имкониятларимиз 50/50. Биз ушбу мусобақага адашиб келиб қолганимиз йўқ. Барча жамоаларга қарши максимал тарзда курашамиз. Мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш. Ягона тилагим "Бунёдкор" стадионининг майсасини яхшилаш. Бундай майдонда сифатли футбол кўрсатиш қийин масала.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика