RU

Последние новости

15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   6 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  1 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  7 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  13 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  13 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  5 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  13 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5

Максим Шацких: "Аббос Файзуллаевнинг кетишига тайёр эдим" Новости

Максим Шацких: "Аббос Файзуллаевнинг кетишига тайёр эдим"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Coca Cola Суперлига 14-турида "Олимпик" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

- Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз?

- Барчага хайрли кеч. Йигитлар бугунги учрашувни яхши ўтказишди. Жисмоний ва тактик томонлама яхши ўйин ўтказдик. Ҳар доим ўзимизга ўзимиз муаммо ўйлаб топамиз ва ўзимизни қийнаб қўямиз, лекин бундай хатолардан ҳам сабоқ олишимиз керак. Умумий қилиб айтганда, бугун яхши ўйин ўтказдик ва йигитлар ғалабага лойиқ эди деб ўйлайман.

- Хамралиев бугун қизил карточка олди, у бир нечта ўйин аввал ҳам қўпол хатога йўл қўйган эди. Уни заҳира ўриндиғида кўришимиз мумкинми?

- У ҳали ёш ва хатоларга йўл қўйиши мумкин. Ёшликда бундай хатолар кўп бўлади. У билан танаффусда гаплашиб олдим ва у ўз хатосини тушунди. Футболчи биринчи навбатда ўз ҳаёлини бир жойга йиғиб олиши керак ва шундан сўнг у майдонда футбол ўйнай олади. Унинг позициясига номзод ўйинчилар ҳам йўқ эмас, бизда муҳими танлов бор ва кейинги учрашувларда ўзгаришлар бўлиши ҳам мумкин.

- "Пахтакор"нинг ёзги трансферларига баҳо берсангиз.

- Аниқ ва керакли трансферларни амалга оширдик ва режамиз бўйича иш тутдик.

- Файзуллаев жамоани тарк этгани ҳисобга олган ҳолда яна янги трансфер кутишимиз мумкинми?

- Трансфер ойнаси ёпилишига қадар уч кун вақт қолди, бу эса деярли иложсиз дегани. Биз маҳаллий футболчиларни олишимиз мумкин, уларни юз фоиз биламиз ва ўрганганмиз. Легионерлар билан шартнома имзолаш эса энди деярли имконсиз.

- Файзуллаевнинг трансфери ҳақида фикрингиз. Ушбу трансфер кутилмаганда рўй берди

- Тўғрисини айтсам, мен бундай бўлишига тайёр эдим. Аббосни биздан олиб кетган инсонларнинг қандайлигини биламан. Мен Аббос билан сўнги икки кунда беш маротаба гаплашган эдим, лекин фойда бермади. Унга омад тилайман, асосий таркибдан тушиб қолмаса бўлди, у йўл олган чемпионат бошқа даражада ва у ерда ривожланиш деярли иложсиз. Чемпионатнинг даражаси ҳам ўсмайди, чунки у ердаги ўйинлар ҳеч кимга қизиқ эмас. Аббос ўз қарорини қабул қилди ва унинг қарорини биз ҳам қабул қилишимиз керак, унга омад тилайман.

- Янги дарвозабонни жамоага олиб келдингиз. Павлюченко асосий дарвозабон бўладими ёки жамоада иккинчи дарвозабон ролида қоладими?

- Рақобат бўлмаган жойда, ўсиш бўлмайди. Санжар жуда меҳнаткаш йигит, лекин у рақобатни ҳис этмаса ўсишдан тўхтайди. Кўрамиз рақобат энг кучли дарвозабонни аниқлаб беради.

- Файзуллаевга "Пахтакор" бош мураббийи сифатида эмас, собиқ футболчи сифатида нима маслаҳат берган бўлар эдингиз?

- Ўзининг энг яхши томонларини кўрсатишини тилаб қоламан. У ақлли ва тезкор футболчи ва у ўзининг кучли томонларини ишга солса, барчаси ўхшайди деб ўйлайман. Футболчи учун энг муҳими ўйин амалиёти ва умид қиламанки Аббоснинг янги клуби уни шунчаки сотиб олгани йўқ.

- Польшалик легионер Кухарчик ҳақида фикрингиз. У ўзининг энг яхши формасида эмас эканлиги кўриниб турибди.

- Адаптация деган нарса бор. У бошқа давлатдан келди, у ерда ҳаёт тарзи, об-хавоси ва инсонлари бошқача. У профессионал ва кейинги ўйинга қадар оптимал формага қириб олишига ишонаман.

- Эркинов каби Файзуллаев ҳам "Пахтакор"га ижара асосида қайтиши мумкинми? 

- Менимча бундай бўлмайди. Янги клуби бекорга уни олиб кетмади. Менимча улар қишгача Аббосни қўйиб юбормаслиги аниқ. Кейин нима бўлади, билмайман тўғриси. Биз Ҳожиматнинг қайтишига ҳам ишонмаётган эдик. Ёш футболчиларга бошқа инсонлар таъсир ўтказишади ва уларни кўп кераксиз нарсаларни ўқтиришади. Нима бўлганда ҳам бу уларнинг қарори.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика