RU

Последние новости

20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  1 20:45Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 3:1 (матнли трансляция)  13 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  0 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  2 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  1 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  42 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  32 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  4

Макларен талаба Новости

Макларен талаба

Англиялик таниқли мутахассис Стив Макларен ўз ҳаётининг янги босқичига қадам қўйди: «Ньюкасль» клуби ва Англия терма жамоаси собиқ устози ...университетда таҳсил ола бошлади.

Шу боис, The Sun нашри мухбири унинг  келажак режалари ҳақида қоғоз қоралади.

Бир қўлида ручка, бошқасида дафтар тутган Стив Макларен ёши ўтган одатдаги талаба кўринишига эга. Лекин шуниси борки, бу талаба биринчи курснинг оддий тингловчиси эмас, балки вақтида Англия термасини бошқарган машҳур шахс. Қарангки, у яна партага ўтириб, қайта таҳсил олишни хоҳлаб қолди. Чунки олинган билим яқин келажакда қўл келиши, аниқроғи, севимли иши - мураббийликка қайтишида ёрдам беришига ишонади. Стивнинг «Ньюкасл»дан кетганига 6 ой бўлди. Таъкидлаш жоиз, у 2007 йилнинг ноябрида терма жамоа бошқарувини топширганидан буён бирор марта шунча вақт ишсиз юрмаганди. Мана, Макларен энди бўш вақтларида Манчестердаги машҳур Метрополитен университети спорт менежменти олий мактабида сабоқ оляпти. «Биласизми, ўқиш жараёнида клубнинг молиявий фаолиятини чуқур тушуна бошладим. Бу ерда жамоага нафақат майдондаги ишлар, балки унинг атрофидаги воқеликлар томонидан қарашни ўргатишар экан. Ўзи ҳамиша ўқиб, ўрганиш, янгиликлардан бохабар юришни ёқтирганман. Масалан, ёзги таътил вақти Лондон бизнес мактабининг 6 кунлик раҳбарлик курсига қатнадим. Эҳтимолки, бунинг кераги йўқдир, аммо менинг фикрим бошқача. Яъни қайсидир клуб раҳбарлари мени кўришганида, «Оҳ, шу ёшида ҳам ўқишни уддалабдими, демак, ўз ишига сидқидилдан ёндашади», деб ўйлашларини истайман. Умид қиламанки, яқин келажакда техник ёки спорт директори лавозимида иш бошлайман. Умуман, таҳсил олишдан мақсадим битта - қаерга бормайин, тўғри маслаҳатларим билан кимларгадир ёрдам берсам, бас»,- дейди «қария» талаба.

Макларен ўқиш баробарида ОАВ билан ҳамкорлик қиляпти, футбол ўйинларига боряпти ва турли семинарларда иштирок этяпти. Бироқ ҳеч кимда шубҳа йўқ - унинг ҳақиқий жойи мураббийлар ўриндиғида. Стивнинг ўзи ҳам шу фикрда: «Ҳали қариб қолганим йўқ ва албатта, ишимни давом эттиришга тайёрман. Қолаверса, ўз салоҳиятимни хориж клубларида синаб кўриш ниятим бор (эслатма, Макларен 2010 йили «Твенте» билан Голландия чемпионатида ғолиб чиққан). Тўғри, менга Хитой, Саудия Арабистони ва Мисрдан таклиф тушди. Бироқ уларга катта эътибор қаратмадим. Чунки Англия ёхуд Европада ишлашни хоҳлайман».

«Ньюкасл»даги 9 ойлик фаолияти Макларенга нисбатан ишончни сезиларли даражада пасайтирди. Зеро, клуб 28та ўйиннинг атиги 6тасида ғалаба қозонди. Охир-оқибат, «Ньюкасл» чемпионшипга тушиб кетди ва Стивга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Бироқ мутахассис ҳали таслим бўлганича йўқ: «Нималарга қодирману, нималарга йўқ - барчага яхши маълум. «Ньюкасл»ни бошқаришга кўнганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Чунки у ўз анъаналарига эга жамоа. Афсуски, мен учун ҳаммаси даҳшатли якунланди. Ўйлайманки, «Ньюкасль» раҳбарлари Бенитесни чорлаб, тўғри қилишди. Рафа клубга келдию, барчасини ўз назоратига олди - у клубда ҳам мураббий, ҳам менежер, ҳам техник директор, ҳам бош скаут».

Маклареннинг айтишича, унинг учун «Ньюкасл»дан кўра, Англия термасини бошқариш қийинроқ бўлган экан: «Маҳв этилмаган чўққилар бизни янада кучайишга ундайди, бироқ терма жамоадаги иш давомида адо бўлишимга сал қолганди».

Қизиғи, Макларен ёзда ...


мақоланинг тўлиқ қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика