RU

Последние новости

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  4 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  12 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  8 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  23 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  73 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

МакГрегорга мухлислик қилган Йелич, ошни яхши кўрадиган Махарадзе... "Локомотив" футболчилари билан мактаб ва коллежда савол-жавоб ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

МакГрегорга мухлислик қилган Йелич, ошни яхши кўрадиган Махарадзе... "Локомотив" футболчилари билан мактаб ва коллежда савол-жавоб ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун "Локомотив"нинг 4 нафар футболчиси Тошкент шаҳридаги мактаб ва коллежда тадбирлар меҳмони бўлишди.

Тадбирларнинг биринчиси Миробод туманидаги 110-мактабда ташкил қилинди ва унда Идрис Бикмайкин ва Николай Погребняклар қатнашишди. Унда футболчиларимиз ўқувчиларга ўзларининг футболга кириб келиш йўли, соғлом турмуш тарзи ва футболдаги фаолияти ҳақида гапириб беришди.

Кейинчалик улар ўқувчилар тақдим этган тўпларга ўз дастхатларини қўйиб беришди.

Шундан кейин футболчиларимиз Тошкент туризм касб-ҳунар коллежида ҳам шундай тадбирда қатнашишди. 

Бу сафар Игорь Йелич ва Кахи Махарадзе ҳам бизга ҳамроҳлик қилишди. У ерда легионерларимиз талабаларнинг кўплаб саволларига жавоб қайтаришди.

Игорь ўзининг фаолияти, "Пахтакор"га қарши ўйин учун тайёргарлик ҳақида гапирди ва 7 октябрда Конор МакГрегорга мухлислик қилганини маълум қилди:

- Фаолиятимни Сербияда бошлаганман. У ерда бир неча жамоаларда фаолият олиб бордим ва профессионал футболга қадам қўйдим. Грузия ва Боснияда ҳам фаолият олиб бордим. Босния орқали Ўзбекистонга келдим. Бу ердаги миллий чемпионат менга жуда ҳам ёқди. Ҳозирда "Локомотив" билан миллий чемпионатнинг пешқадами бўлиб турибмиз ва чемпионлик учун кураш олиб боряпмиз.

Кахи Махарадзе эса ўзбек футболи ва ошхонаси борасида ўз фикрларини билдирди:

- Ўзбек футболида анча вақтдан бери фаолият олиб боряпман. Шу боисдан ҳам Ўзбекистонни яхши биламан. Ошхонаси? Ҳа, менга ош жуда ҳам ёқади. Шунингдек, сузмани ҳам яхши кўраман. Бошқа ҳеч қаерда сузма еганим йўқ.

Николай Погребняк рус ва ўзбек футболи фарқлари ҳақида гапирди:

- Ўзбекистон чемпионати Россияникига қараганда бироз тезроқ ва техникага асосланган. Бу ерда юқори техникага эга футболчилар кўпроқ экан. Россияда асосан тактикага, ҳимоядаги тартибли ўйинга эътибор беришади.

Идрис Бикмайкин "Локомотив"нинг навбатдаги ўйинлари ва миллий термамизнинг мундиалда ўйнаши борасидаги саволга жавоб берди:

- "Локомотив" сўнгги йилларда катта ютуқларга эришди. Икки марта мамлакат чемпиони бўлди, уч марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Узлуксиз равишда Осиё чемпионлар лигасида ўйнамоқда. Ҳозир эса чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Жамоа яхши, тажрибали футболчилардан иборат. Улар ҳар доим жамоа учун жонини беришга ҳаракат қилади. Жаҳон чемпионати? Умид қиламанки, термамиз яқин мундиалларда қатнашади.

Жамоамизнинг маркетинг ва медиа бўлими ҳодими Маъмуржон Мамадалиев ўқиш орқали барча марраларга етишиш аниқлигини талабаларга тушунтирди:

- Ўқиш, бирор спорт тури билан шуғулланиш орқали барча орзуларингизга ета оласиз. Сизларни барча танийди, олқишлайди, телевизорда кўрсатади, матбуотда исмингиз айланади. Коллежга, мактабга бориб, шунчаки қайтиб кетишдан ҳеч қандай маъно йўқ. Ўқиб, ўзингиз ёқтирган касбингизнинг сир-асрорларини ўрганиб, келажакда юртимиз учун керакли одам бўла оласиз. Бунинг учун фақатгина ўқиш ва билим олиш керак.

Шу орқали тадбирлар ўз якунига етди. Коллеж ховлисида талабалар ва қизлар футболчиларимиз билан эсдалик учун суратга тушиб олишди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика