RU

Последние новости

01:02ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  108 01:00ЕЧЛ. Плей-офф доирасидаги "Спортинг" — "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" — ПСВ ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  2 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  16 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  9 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  41 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  5

Майдонда “Пахтакор” ва “Қайрат” фахрийлари Новости

Майдонда “Пахтакор” ва “Қайрат” фахрийлари

Бугун “Жар” стадионида “Пахтакор” ва “Қайрат” фахрийлари ўртасида ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Кўпроқ шоу учрашув кўринишида ўтган мазкур баҳсда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Ўйиннинг ҳар бир бўлими 20 дақиқадан ўйналди.

Баҳс бошланишидан олдин ўзбек футболи афсоналаридан бири Биродар Абдураимов рамзий маъно сифатида тўпни майдон марказидан ўйинга киритиб берди. У кишига яна бир футбол фахрийимиз Тўлаган Исоқов шериклик қилди. Қозоғистон элчихонаси вакиллари Биродар Ҳасановичга қимматбаҳо ўзбек ва қозоқ миллий чопонини эсдалик сифатида тақдим этишди. Шундан сўнг ўйин бошланди.

Ўртоқлик мақомидаги учрашувни кўриш учун стадионга кўпчилик мухлислар ташриф буюрди. Ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, собиқ футболчилар маза қилиб футбол ўйнашди. “Пахтакор” фахрийлари сафида Миржалол Қосимов, Улуғбек Рўзимов, Собир Ходиев, Равшан Бозоров, Ёрқин Назаров сингари футболчиларнинг тўп тепгани мухлислар олқишига сабаб бўлди.

Мазкур беллашувда “пахтакорчилар”дан голларни Собир Ходиев, Рустам Дўрмонов, Азамат Абдураимов (2та) рақиб дарвозасига киритишди. “Қайрат” таркибида эса Владимир Вараговский (2та), Сергей Савин ва Алмаз Кульчинбаев голларга муаллифлик қилишди.

Ўртоқлик учрашуви. 17 май. “Жар” стадиони.
“Пахтакор” фахрийлари - “Қайрат” фахрийлари - 4:4
“Пахтакор” фахрийлари:
Анвар Рашидов, Бахтиёр Ашурматов, Улуғбек Рўзимов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Собир Ходиев, Андрей Микляев, Нўъмон Ҳасанов, Рустам Дўрмонов, Азамат Абдураимов, Равшан Бозоров, Ёрқин Назаров.
Захирадан тушганлар: Ойбек Усмонхўжаев, Шуҳрат Мақсудов, Алексей Рошин, Миржалол Қосимов, Илҳом Мўминжонов.
Бош мураббий: Григорий Цейтлин.
“Қайрат” фахрийлари: Ербол Оспанов, Сергей Пасько, Сергей Жуненко, Фанас Салимов, Вахит Маъсутов, Қайрат Айманов, Сергей Савин, Сергей Волгин, Насриддин Хасанов, Аскар Кожабергенов, Артур Омаров.
Захирадан тушганлар: Владимир Вараговский, Алмаз Кульчинбаев, Аскар Кушикбаев, Андрей Ваганов, Нуркин Мазбаев.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика