RU

Последние новости

20:20А Серия гранди "Барселона" кўзлаган футболчини илиб кетмоқчи  0 19:56Араухо яна сафдан чиқди  5 19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  1 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  5 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  52 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  9 18:20CAFA аёллар футзал мусобақаси. 9 та тўп киритилган учрашувда Ўзбекистон Туркманистондан устун келди  2 18:05Расман: "Олимпик" футболчиси "Локомотив"га ўтди  1 17:40"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  15 17:17Анчелотти "Реал"ни тарк этишини билади  24 16:50"Манчестер Сити" икки футболчи учун 200 млн евро сарфлашга тайёр  13 16:22Анчелотти "Манчестер Сити"га қарши тўқнашув олдидан бир қатор позициялардан хавотирда  26 15:58"Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви ҳаками маълум  60 15:38Расман: Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтди  17 15:23"Динамо" назорат баҳсида Тожикистон клубини йирик ҳисобда ютди, Станоевич бурчак зарбасидан гол урди  4

Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива, Вадим Абрамов стадиондан кузатиб борган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви ҳақида Новости

Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива, Вадим Абрамов стадиондан кузатиб борган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви ҳақида

Теги :  Бунёдкор
Ўзбекистон Суперлигаси 2021 йилги мавсумнинг 2-турига якун ясалди.

Турнинг сўнгги учрашуви Бекободда “Металлург” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасида кечди. Мазкур учрашувда баҳс аввалида киритилган гол ўзининг ягоналагини сақлаб қолди ҳамда “Металлург” жамоаси эгаси бўлди. Биз ўйин ва унинг атрофидаги вазиятлар ҳақида сўз юритамиз.



Ўйиндан аввалги эътиборли икки жараён

“Металлург” бош мураббийи Андрей Шипилов 1-турдаги “Сурхон” жамоаси билан учрашувдаги мағлубиятдан кейин ўз ҳохишига кўра клубни тарк этишга қарор қилди. Эндиликда жамоани Жасур Aбдураимов бошқариб боради. “Бунёдкор”га қарши учрашувда эса “Металлург”ни ёрдамчи мураббий Февзи Давлетов бошқариб борди.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига март ойида бўлиб ўтадиган ФИФA кунларига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Қизиғи, бугунги учрашувда қатнашган икки жамоа футболчиларидан атиги 1 нафари Вадим Aбрамов рўйхатидан жой олган. У ҳам бўлса Лутфулла Тўраев. “Металлург” – “Бунёдкор” учрашувида эса Вадим Карленович ўйинни стадиондан кузатиб борди. “Бунёдкор”нинг 1-турда “Машъал”га қарши ўйинида ҳам Вадим Aбрамов стадионда эди.


Яна бир ҳолат эътиборимизни тортди. "Бунёдкор" клуби футболчилари ўйиндан олдин puma либосида майдонга тушиб келишди, ўйин формаси эса jako компаниясига тегишли эди.


Металлург

Шахзодбек Нурматов - 5'

Суперлига. Тур 2

16/03/2021, 18:30

0
:
1
Завершен

Бунедкор

45'
90'
5'  Шахзодбек Нурматов
5'  Станислав Андреев
17'  Станислав Андреев
39'  Дамир Темиров
55'  Шахзодбек Нурматов (Дониер Нарзуллаев)
69'  Евгений Макеев
79'  Аброр Тошкузиев (Шахзодбек Гофурбеков)
80'  Дониер Нарзуллаев
85'  Ихтиёр Ташпулатов (Дильшод Рахматуллаев)
60'  Лутфулла Тураев (Сухроб Иззатов)
63'  Санжар Рашидов (Фаррух Икромов)



Юқори темп билан бошланган 1-бўлим ҳақида

Ўйиннинг илк дақиқалари анчагина юқори темп ва ҳужумлар билан бошланди. Буни қарангки, айнан шундай ҳужумлардан бири ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ самара берди. “Металлург” ҳужумчиси Шаҳзод Нурматов чап қанотдан ёриб кириб тўпни жарима майдончаси ичкарисига етказиб бермоқчи бўлди, бироқ бу узатмани траекторияси ўзгариб, тўп дарвозага бориб тушди – 1:0. Голдан сўнг ҳам бекободликлар олдинга ўтишда тиним билмадилар. Яна ўша Шаҳзод Нурматов ўзининг фаол ҳаракатлари билан жарима майдончасига кириб борди. Унга узатилган тўпга биринчи етиб келди, бироқ “Бунёдкор” посбони Равшан Ягудин тўпни олиш учун Нурматов билан тўқнашиб кетди. Бирозгина баҳсли ҳолат юзага келган бўлса-да, бош ҳакам бу вазиятда пеналти белгилади. Шундан сўнг тўп асосан майдон марказида бўлиб турди. Гоҳ у, гоҳ бу жамоа олдинга боришга интилишар эди. Ўйиннинг 38-дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатов зарба берди ва уни Ягудин ушлаб олди. Бекободликларнинг устунлигида кечган бўлим 1:0 ҳисоби билан ўз якунига етди.




Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива – 2-бўлим ҳақида

1-бўлимдан кўнгиллар тўлишмадими, жамоалар 2-бўлимда анчагина шиддатли ўйин кўрсатишди. Баҳсли ҳолатларда “қалдирғочлар” мураббий штабидагилар ҳам асабларини тия олишмади. 48-дақиқада “Бунёдкор” мураббийи Марат Мифтахуддинов ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди. Тошкентликларнинг нигериялик ҳужумчиси Томива бир неча бор ўз омадини рақиб жарима майдончасидан излаб кўрди. 59-дақиқада у “Металлург” ҳимоясини ёриб кириб, зарба берди, бироқ ноаниқ. 2-бўлимдаги ва ўзи умуман ўйиндаги энг хавфли вазият 74-дақиқада юз берди. Хуршид Ғиёсовнинг чамаси 20 метрлардан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб эгалик қилган Томива эса деярли бўш қолган дарвозага зарба берди, аммо ушбу зарба ҳам устунга бориб тегди. “Металлург” аъзолари ҳакамга бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор эканлигини уқтиришга ҳаракат қилишди, бироқ такрорий лавҳалардан кўриндики бу ҳам баҳсли вазият. Балки, VAR бўлганида яхшироқ билиб олиш мумкин эди. 80-дақиқада “Металлург” футболчилари яна бир бор гол уришди, бироқ инобатга олинмади. Бурчакдан узатилган тўпни Одил Абдумажидов боши билан дарвозага йўллаганди. Аммо ҳакам ҳужумда фол деб топди. 2-бўлим аввалида “Бунёдкор” мураббийи сариқ карточка олган эди, учрашув сўнггида бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

“Металлург” жамоаси 2-бўлимда 2 та мажбурий ўзгаришни амалга оширди. Ихтиёр Тошпўлатов ҳамда гол муаллифи Шаҳзод Нурматов жароҳат сабаб алмаштирилди. 1:0 ҳисоби билан ўйин ўз ниҳоясига етди ва бекободликлар мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритишди.



Мураббийларнинг фикри

Шуҳрат Мақсудов: "Лутфулла Тўраев терма жамоа йиғинидан жароҳат билан қайтганди"         

Февзи Давлетов: "Бугунги ғалаба футболчиларники бўлди"     



3-тур олдидан
 

Келаси турни “Металлург” жамоаси Муборакнинг “Машъал”ига қарши ўтказади. Муборакликлар мавсумда ҳали очко олишмади ва уй учрашувида бунга ҳаракат қилиб кўришади. “Металлург” “Бунёдкор” 1-турда енгган рақиб майдонига сафар қилган бўлади.

“Бунёдкор” жамоаси 3-турни ўз майдонида, “Aндижон”га қарши ўтказади. Aндижонликлар бу турда 3 очколик бўлишдилар. Очколари-ю, тўплар нисбатлари ҳам бир хил бўлган икки жамоа Тошкентда куч синашишади.





Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика