RU

Последние новости

00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  11 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  3 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  9

Мафтуна Жонимқулова: “Бизга тажриба етишмади” Новости

Мафтуна Жонимқулова: “Бизга тажриба етишмади”

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда ўтказилган "CAFA Womenʼs Futsal Championship-2023" мусобақасида 2-ўринни эгаллаганидан хабардорсиз.

3-тур доирасида Эрон қарши ўтказилган ўйиндан кейин жамоамизнинг асосий посбони Мафтуна Жонимқулованинг мусобақа ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Турнир яхши ўтди. Олдинги йилга нисбатан яхшироқ қатнашдик. Ҳал қилувчи баҳсда бизга тажриба етишмади, деб ҳисоблайман. Чунки форслар таркибида профессионал футзалчилар тўп тепяпти. Биз эса фақат терма жамоа йиғилган пайтда футзал ўйнаш имкониятига эгамиз. Шунга қарамай, кучли рақибни анча қийнадик. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироз омад етишмади”, — дейди 23 ёшли дарвозабон. 

— Катта футболдан келиб, бирданига паркет устида ўйнаб кетиш қийин бўлса керак...

— Албатта. Ташқаридан бир хилдек кўриниши мумкин, лекин футзал ва футбол орасида жуда катта фарқ бор. Бизда чемпионат йўқ. Барча қизлар мусобоқага 10 кунлик тайёргарлик билан иштирок этишди.

— Жамоамиздан турнир давомида энг фаол бўлган футзалчи сифатида кимни кўрсатасиз?

— Бу жамоавий спорт бўлгани учун кимнидир ажратиб кўрсатмайман. Ҳамма қўлидан келганча ҳаракат қилди.

— “Севинч” 3 йиллик танаффусдан кейин Олий Лигани ютди. Чемпионлик ёқимли бўлдими?

— Раҳбарият ўтган йил бошидаёқ олдимизга биринчи ўрин вазифасини қўйган эди. Оғир мавсум бўлди. Қийин ўйинлар, жароҳат ва йўқотишлар бўлди. Шунга қарамай “Олтин дубль” соҳибига айландик. Узоқ кутилган ғалаба ёқимли бўлар экан.

— Келаётган мавсумда жамоанинг амбициялари ўзгармайдими?

— Йўқ. Биз ҳар доим энг яхшиси учун курашамиз. Чемпион бўлишдан кўра, уни сақлаб қолиш қийинроқ. Шу томондан жуда қизиқарли мавсум бўлса керак. Бундан ташқари, чемпионлар лигаси баҳсларида қатнашамиз. Бу ҳам ўзига хос мотивация беради...

Маълумот учун, Мафтуна Жонимқулова 1999 йил Қарши шаҳрида туғилган. У 2010 йилдан (11 ёш) "Севинч" клуби аъзоси ҳисобланади.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика