RU

Последние новости

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  1 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  21 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  17 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз" Новости

Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз"

Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Осиё Кубоги саралаш босқичидаги дастлабки учрашувини ўтказди. Филиппинга қарши кечган баҳсдан сўнг етакчи футзалчимиз Людмила Карачик ўйин ҳақида саволларга жавоб берди.

- Бугун миллий терма жамоамиз Осиё кубоги саралаш мусобақасидаги дастлабки ўйинни ўтказди. Афсуски, биз бугун ғалаба қозона олмадик, бироқ бизда яхши вазиятлар бўлди. Бугунги баҳс ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бу ўйин Ўзбекистонда бўлиб ўтди ва биз хотиржамроқ бўлишимиз керак эди. Бироз концентрацияни ҳам бой бердик. Ўйин сўнгида эса, чарчаб қолдик.

- Рақибимиз ҳақида нималар дея оласиз?

- Бугунги рақибимиз ҳам анча яхши жамоа эканлигини кўрдик. Улар биз каби индивидуал жиҳатлама кучли футзалчилар экан.

- Ўйиндан олдинги кутилмалар қандай эди? Бунга қадар Филиппин жамоаси ҳақида қандай тасаввурга эга эдингизлар?

- Биз уларга қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Саралаш босқичида барча жамоалар ғалаба қозонишга интилади. Осон рақибнинг ўзи йўқ.

- Кейинги учрашувларимизга қандай тайёргарлик кўрмоқчисизлар? Кейинги рақибларимиз Австралия ва Кувайт терма жамоалари бўлади...

- Мураббийларимиз бўлажак рақибларимизни ўрганиб чиқишади ва улар ҳақида видеоматериаллар тайёрлашади. Биз эса уларни кўриб чиқамиз ва рақиб ҳақида аниқ тасаввур эга бўламиз.

- Осиё кубогининг саралаш босқичига тайёргарлик жараёнлари қандай кечди? 

- Барчаси аъло даражада бўлиб ўтди. Бизнинг мақсадимиз биринчи ўринни эгаллаш.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика