RU

Последние новости

00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  6 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  24 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

Любинко Друлович: "Жанубий Корея олимпия термаси билан ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам фойдали бўлади" Новости

Любинко Друлович: "Жанубий Корея олимпия термаси билан ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам фойдали бўлади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Жанубий Корея олимпия термаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Мазкур ўйин олдидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Любинко Друлович ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди:

- Осиё чемпионатига ҳозирлик жараёнини давом эттиряпмиз. Тайёргарлик доирасида бир қатор яхши савиядаги рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилмоқда. Мана олдинда Осиёда ўз ўрнига эга бўлган Жанубий Корея олимпия термаси билан 2 та ўйин турибди. Тўғри, биз ушбу терма жамоа билан қитъа чемпионатида бир гуруҳдан ўрин олдик. Лекин мазкур ўртоқлик ўйинини ўтказиш бўйича биз қуръадан анча аввал келишиб олган эдик. Ишончим комил, Жанубий Корея олимпия терма жамоаси билан бўладиган ўйинлар биз учун ҳам, ўз навбатда рақиб учун ҳам фойдали бўлади. Таркибдаги футболчилар ҳаракатига баҳо бериш имконига эга бўламиз, қолаверса қайси жиҳатлар устида янада кўпроқ ишлаш зарур эканини билиб оламиз.

Ушбу ёш тоифасида терма жамоаларимиз олдин ҳам тўқнаш келган. Лекин олдинги ўйин билан солиштирганда таркибда айрим янги ўйинчилар бор. Ҳозирги таркибимизнинг, мисол учун, Осиё ўйинларида қатнашган таркибдан фарқи бор.

Умуман олганда, олдиндаги ўртоқлик ўйини ҳар икки терма жамоа учун ҳам фойдали бўлишига аминман, - деди сербиялик мураббий.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика