RU

Последние новости

07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  0 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  14 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  3 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0

Лёв мундиалга олиб кетмаган Сане журналистларга "ўрта бармоғи"ни кўрсатган Новости

Лёв мундиалга олиб кетмаган Сане журналистларга "ўрта бармоғи"ни кўрсатган

Германиянинг машҳур "Bild" нашри Лерой Санени Йоахим Лёв нега якуний рўйхатга киритмагани ҳақида маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, Лерой Санени якуний рўйхатга киритилмаганига Юлиан Брандт билан ўзаро рақобатда ютқазгани ва футболчининг хулқи сабаб бўлган.

Йоахим Лёв азалдан тартиб-интизомни биринчи ўринга қўйиб келади. Германия терма жамоаси жамоавий ўйинга таянган ҳолда футбол ўйнайди. Лёв футболчиларнинг индивидуаль ҳаракатларидан кўра жамоавий ўйин услубига кўпроқ мос тушадиган футболчиларга ишонч билдиради. Сане эса немис машинасининг ўйин услубига тўлиқ киришиб кетмагани ҳам ўз таъсирини ўтказган.

Шунингдек, Лерой Саненинг машғулотларда тўлиқ куч билан шуғулланмагани Лёвга маъқул келмаган.

2017 йили ёзда Россияда бўлган Конфедерациялар кубогига бурнини операция қилишини рўкач қилиб бормагани ҳам Лёвни ғазаблантирган. Умуман Лерой Санени ўзини тутиши ва хулқи мураббийга ёқмаган.

Ўтган йили Англияга қарши ўртоқлик учрашувидан кейин Лерой Сане ҳеч кимга бир сўз айтмасдан  кийииниш хонасига йўл олган. Журналистлар Санедан ўйин ҳақида бир оғиз фикр билдиришни сўраб мурожаат қилишганида, футболчи уларга қарата ўрта бармоғини кўрсатганини ёзмоқда "Bild".

Шунингдек, Тимо Вернер ва Лерой Сане ўртасида можаро келиб чиққани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо можаро ҳақида "Bild" нашри ҳеч нарса ёзмаган.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика