Ляказетт - "Арсенал"нинг апрель ойидаги энг яхши ўйинчиси
07 мая 2021 14:00
Новости
Ляказетт - "Арсенал"нинг апрель ойидаги энг яхши ўйинчиси
Лондоннинг "Арсенал" клуби форварди Александр Ляказетт апрель ойи якунига кўра жамоанинг энг яхши ўйинчисига айланди.
29 ёшли ҳужумчи сўровнома якунига кўра 60 фоиз овоз тўплади, Александр бу борада Николя Пепе ва Букайо Сакани ортда қолдирди.
Ляказетт ўтган ойда 5та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди. Футболчининг "Арсенал" билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ўйинчининг нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Француз ёзда лондонликлар сафини тарк этиши мумкин. Ляказеттга Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии