Лукаку Погбадан хафа бўлди
05 мар 2019 12:55
Новости
Лукаку Погбадан хафа бўлди
Баҳсга қўшиб берилган вақтда "қизил иблислар" пенальти тепиш имкониятини қўлга киритишди. Лукаку баҳс давомида 2та гол уришга муваффақ бўлганди ва хет-трик қайд этиши мумкин эди, аммо жамоанинг асосий пенальтичиси Погба тўпни жамоадошига бермади ва уни ўзи ижро этди. Поль дарвозани ишғол қила олмади ва баҳс 3:2 ҳисобида якунланди.
Маълумотларга кўра, Лукаку бу воқеа туфайли Погбадан хафа бўлди. Бельгиялик ўйиндан сўнг жамоадоши билан баланд овозда гаплашиб олган ва бу суҳбатга бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер аралашишига тўғри келди. Форвард суҳбат давомида Погбани доимо қўллаб-қувватлаганини айтди ва "Ливерпуль" футболчиси Муҳаммад Салоҳни мисол келтириб, у "Арсенал"га қарши учрашувда Фирмино хет-трик қайд этиши учун пенальти тепиш имкониятини бразилияликка берганини гапириб берди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Комментарии