Лукаку МЮдан уни бошқа клубга қўйиб юборишларини талаб қилди
06 авг 2019 21:45
Новости
Лукаку МЮдан уни бошқа клубга қўйиб юборишларини талаб қилди
"Манчестер Юнайтед"нинг белгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукаку жамоадан кетишни қаттиқ истамоқда.
Бу ҳақда France Football нашри маълум қилди. Манбага кўра, футболчи бошқа клубга қўйиб юборишини "қизил иблислар" раҳбариятидан талаб қилган. Айни пайтда у "Андерлехт" клубида машғулот ўтказмоқда. Эътиборлиси, МЮ ушбу машғулот учун Ромелуга рухсат бермаганди.
26 ёшли форвард ўтган мавсум МЮнинг барча мусобақаларда 45 та ўйинида қатнашди ва 15 та гол, 4 та ассист қайд этди. Унинг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йил 30 июнь куни тугайди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии