Лукаку чоршанба куни Миланга учиб боради ва "Интер" билан шартнома имзолайди
26 июн 2022 21:15
Новости
Лукаку чоршанба куни Миланга учиб боради ва "Интер" билан шартнома имзолайди
"Интер" келаси ҳафта Ромелу Лукаку билан шартнома имзолашни якунламоқчи.
"Челси" ҳужумчиси Италия клубига ижара асосида қайтмоқда.
Чоршанба куни у Миланга етиб бориб, тиббий кўрикдан ўтади ва "нерадзурри" билан шартнома тузади.
Хабарларга қараганда, Лукаку "Интер"га қайтиш учун маошини 30 фоизга, солиқлар тўланганидан кейин йилига 10 миллион фунтдан 7 миллион фунтгача қисқартирган.
Бельгиялик футболчи 2019 йилдан 2021 йилгача “Интер” сафида тўп тепган. У ўтган ёзда "Челси"га 115 миллион еврога сотилган эди.
29 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда "Челси" сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии