Лука Модрич “Реал” сафида илк бор боши билан гол урди
31 дек 2020 09:40
Новости
Лука Модрич “Реал” сафида илк бор боши билан гол урди
“Реал” Ла Лига 16-тури доирасида “Эльче” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Ўйинда ҳисобни 20-дақиқада Марко Асенсионинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтгач унга боши билан зарба берган Лука Модрич очди. Хорватиялик футболчи “Реал” сафида илк бор боши билан гол урди. У бу ишни Мадрид жамоаси сафидаги 364-ўйинида уддалади. Модричнинг “Реал”даги жами голлари сони эса 26 тага етди.
Лука 2012 йилдан бери “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келади. У клуб билан 17 та соврин ютган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии