RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  3 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  6 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Луисма Эрнандес: "Майдон телевидение, мухлислар ва футболчилар учун жуда яхши ҳолатда" Новости

Луисма Эрнандес: "Майдон телевидение, мухлислар ва футболчилар учун жуда яхши ҳолатда"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Металлург" (1:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Умуман олганда, шиддатли ўйин бўлди. Биринчи навбатда, ўйин иссиқ об-ҳавода, бундай вақтда ўтгани ҳар икки жамоага ноқулайлик туғдирди. Тенг курашларга бой ўйин кўрдик.

- Ҳакамларнинг қароридан кўп марта норози бўлдингиз. Улар қўшиб берган вақт ва умумий ҳакамлик хусусида нима дея оласиз?

- Ҳакамлик бўйича фикрим у қадар ёмон эмас. Лекин охирида жуда кам вақт қўшиб берилди, чунки ўзгаришлар кўп бўлганди. Ҳакамларнинг чиқарган қарори шу экан, буни ҳурмат қиламиз. 

- Бу ўйинда очко олиндими ёки йўқотилдими?

- Энди эътиборимизни кейинги ўйинларга қаратамиз. Ҳаммаси навбатдаги ўйинларга боғлиқ. Ўша ўйинларда яхши натижаларга эришишимиз керак. Жароҳатдан тикланиб, майдонга қайтган футболчилар учун ҳам қулай баҳс бўлди. Чунки, улар анчадан буён майдонга тушишмаганди, бу кейинги учрашувларда бизга қўл келади.

- Бугун Суперлига ва Про лига жамоаси ўзаро баҳс олиб борди. Лигалар ўртасида фарқ сезилдими?

- Икки жамоа ҳам бир хил ўйин кўрсатди. Бугунги ўйиндан келиб чиқсак, лигалар ўртасидаги фарқ кўзга ташланмади.

- Жасур Холтўраев ёмон ўйнамади ва пенальти ишлади. Унинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Жасур Холтўраев жароҳат олган футболчиларимиздан бири эди, унинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, уни алмаштиришга қарор қилдик.

- Майдоннинг ҳолати хусусида нима дейсиз?

- Майдон телевидение, мухлислар ва футболчилар учун жуда яхши ҳолатда. Фақат сув сепилмаганини айтиб ўтишим жоиз. Умуман, майдон футбол ўйнаш ва мусобақалар ўтказиш учун яхши ҳолатда экан.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика