RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  26 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  36 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  105 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Луисма Эрнандес: "Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда" Новости

Луисма Эрнандес: "Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда"

Суперлига 9-туридан ўрин эгаллаган “Металлург” – “Динамо” (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

 Ўйин ҳақида

-  Ўйин етарли даражада қийин бўлди дейиш мумкин. Учрашувнинг биринчи таймида ташаббус тўлиқ “Металлург” жамоаси томонида эди. Иккинчи тайм бошида эса жароҳат боис дарвозабонимизни алмаштирдик. Шунинг боис гол ўтказиб юбордик. Лекин биз учрашувнинг сўнгги сонияларигача ўзимизнинг футболимизни намойиш этдик: сифатли комбинациялар, сифатли тўп узатишлар ва сифатли гол... Бугунги учрашув нафақат биз учун, балки шаҳримиз учун ҳам жуда масъулиятли учрашув эди. Ўйлашимча зиммамиздаги вазифани биз қониқарли тарзда бажардик. “Динамо” жамоаси менда илиқ таассурот қолдирди. Охиригача курашди, чиройли футбол намойиш этди.

-  Жамоанинг сўнгги учрашувлардаги қаҳрамони Дамир Темиров тўғрисида тўхталсангиз...

-  Ёш, шунинг баробарида тажрибали ўйинчиларимиздан бири. Ўзининг энг ижобий хислатларини намойиш этиб келаяпти. Фикримча, у Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг яхши ўйинчиларидан бири.

-  “Динамо” сўнгги учта ўйинни сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилаётган голлар эвазига бой беряпти. Ўйинга тайёргарлик жараёнида рақибни қанчалик ўргангандингиз, шу жиҳатларга ҳам эътибор қаратганмидингиз?

-  “Динамо”нинг ўзига хос ўйини мавжуд. Жуда ихчам, ишончли ўйнайдиган жамоалардан. Жамоаларнинг куч ва имкониятларини вақт кўрсатади. Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

-  “Металлург” ҳозирча уй учрашувларида мағлубиятга учрамади, сири нимада?

-  Қаттиқ меҳнат қилаяпмиз, сири шу. Айни пайтда жамоамизнинг жуда кўп ўйинчилари жароҳатдан энди фориғ бўлишди: Фозил Мусаев, Иброҳим Ибрагимов, Зоҳид Абдуллаев... Шунга қарамасдан биз кийиниш хонасида ҳам кўп такрорлаймиз, футбол – жамоавий ўйин. Битта футболчига боғланиб қолмаслигимиз керак. Мени хурсанд қиладиган жиҳати бизда жуда аҳил жамоа бор. Раҳбариятдан тортиб оддий ишчиларгача, Бекобод аҳли ҳам жамоамизнинг бир бўлагига айланган.

-  “Металлург”нинг ғалабаси металлурглар кунини нишонлаган Бекобод аҳлига ажойиб совға бўлди, табриклаймиз.

-  Якшанба кунги тадбирда ўзим ҳам қатнашдим. Тепада ўтириб жудаям чиройли байрамнинг шоҳиди бўлдим. Бугун эса пастда, ўриндиқда ўтириб, шаҳримиз аҳли, мухлисларимиз учун байрам кайфиятини давом эттиришлари йўлида жиддий изландик, тер тўкдик. Энди ғалабадан кейин – байрам байрамга улангандан кейин тин олсак, роҳатлансак арзийди. Металлургчиларни яна бир бор жамоамиз номидан касб байрамлари билан табриклайман. Ўз навбатида кечаги байрамдан кейин қисқа фурсатда майдонни сифатли тайёрлаб берган стадион маъмуриятига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика