Луис Суарес: “Ливерпуль”да мавсум охиригача қоламан”
06 дек 2013 10:36
Новости


Луис Суарес: “Ливерпуль”да мавсум охиригача қоламан”
“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Луис Суарес, қишда клубдан кетмаслигини таъкидлаб ўтди.
“Майдонда ўзимни бахтиёр ҳис этишим - бир гап, майдондан ташқари ўзимни бахтиёр ҳис этишим эса – бошқа гап. Премьер-лига менга жуда ёқади, чунки бу дунёдаги энг яхши лига саналади.
Мен “Ливерпуль”да барча нарсадан мамнунман ва бу ерда мавсум охиригача қоламан”, - дейди уругвайлик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, яқинда “Норвич”га қарши ўйинда (5:1) Суарес покерга эришган эди.

Комментарии