RU

Последние новости

17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:34Про лига. "Олимпик" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  0 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  50 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  2 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  4 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  12 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  12 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  12 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  11

Луис Суарес Испанияни чемпион қилган "Евро" ҳақида Новости

Луис Суарес Испанияни чемпион қилган "Евро" ҳақида

Ўтган аср ўрталарида "кўҳна қитъа" биринчилигининг регламенти мутлақо ўзгача эди.

Унга кўра, мусобақада иштирок этиш мақсадини билдирган жамоалар орасида саралаш босқичи ўтказилар, якунда сараланган 4 жамоа мусобақанинг финал босқичига йўл оларди. Мазкур 4 жамоадан бири мезбон сифатида тайинланган ва ўша мамлакат турнирнинг ташкилий ишлари билан шуғулланган. Мусобақанинг якуний босқичи 4 учрашувдан иборат бўларди: 2та ярим финал, 3-ўрин учун баҳс ва финал.

1964 йилги Европа чемпионатининг финал босиқичига ҳам 4та жамоа йўл олди: Испания, Венгрия, СССР ва Дания. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун 29та терма жамоа ариза топширганди. (Бу борада олдинги мусобақага нисбатан анча ўсишга эришилган. Евро-1960га иштирок этиш ниятини 17 жамоа билдирганди.) Турнир мезбони сифатида Испания танланди, ўйинлар 2 шаҳарда (Каталония ва Мадрид) 1964 йилнинг 17-21 июнь кунлари ўтказилишига келишиб олинди.

Бевосита турнирга тўхталсак, ярим финалда венгерларни қийинчилик билан енгган мезбон Испания финалга чиқди. Якуний баҳсда испанларга Данияни маҳв этган собиқ совет иттифоқи вакиллари рақиблик қиладиган бўлди.

3-ўрин учун баҳсда Венгрия Даниядан устун келди ва ҳамма финални интиқлик билан кута бошлади. Ўшанда финал ўйинини қайси стадионда ўтказиш масаласи анча мунозараларга сабаб бўлган экан. Якунда 90 минг кишилик "Ноу Камп" эсмас, 110 минг томошабинга мўлжалланган  "Сантьяго Бернабеу" танланади.

Мезбонларга томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши куч бағишласа, СССР мусобақанинг амалдаги чемпиони эди ва бу унвонни ўзида сақлаб қолиш учун ҳаракат қиларди.

Испания – СССР 2:1

Голлар: Переда, 6, Марселино, 84 – Хусаинов 8


Испания: Ирибар – Ривилья, Оливелья, Кальеха – Соко, Фусте – Переда, Суарес, Амансио, Марселино, Лапетра

СССР: Яшин – Аничкин, Шустиков, Шестернев, Мудрик – Воронин, Корнеев, Численко, Хусаинов – Иванов, Понедельник

Мадриддаги 79 минг томошабин гувоҳлигида ўтказилган баҳсда ҳисоб мезбонлар томонидан очилди. Ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига оширилган узатмадан кейин СССР ҳимоячилари қўпол хатога йўл қўяди ва 6-дақиқада Переда тўп киритади. Испанларнинг голдан кейинги қувончи узоққа бормади. Чунки орадан 2 дақиқа ўтгач татаристонлик чап қанот ҳужумчиси Галимзян Хусаинов мувозанатни тиклади. Голдан кейин СССР кескинликни оширди. Испанлар эса кейинги ҳужумларини ярим ҳимоячи Луис Суарес орқали ташкиллаштиришга ҳаракат қиларди. Шундай ҳужумлардан бири 84-дақиқада самара берди, Марселино ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди - 2:1. Шу тариқа Испания Европа чемпионига айланганди.

Ўша голларни қуйидаги видеотасвирда кўришингиз мумкин.


Мазкур мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида Испания терма жамоаси ўйинини ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатган Луис Суарес тақдирланади. Маълумот учун, Суарес ўша пайтда Миланнинг "Интер" клуби шарафини ҳимоя қиларди. У 1954-61 йилларда "Барселона"да ҳам ўйнаган ва 1960 йилда "Олтин тўп"га муносиб кўрилган.

Яна шуни таъкидлаш керакки, финалда гол урган Галимзян Хусаинов 1980-1982 йилларда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бош мураббийи венгриялик Иштван Секечнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган.

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика