Луис Энрике: "Ишдан кетиш? Ҳазиллашяпсизми?"
23 июн 2021 00:35
Новости
Луис Энрике: "Ишдан кетиш? Ҳазиллашяпсизми?"
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Евро-2020'дан кейин жамоадан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Ишдан кетиш? Ҳазиллашяпсизми? Мен шартномани узайтириш ҳақида ўйлаяпман.
Словакияга қарши ўйинда 24 футболчининг ҳар бири бизга ғалаба келтира олади. Таркибда ўзгаришлар бўлиши ёки умуман бўлмаслиги мумкин.
Биз жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Албатта, мағлубият кузатилиш эҳтимоли йўқ эмас, бироқ умид қиламанки, бундай бўлмайди", – деди Энрике.
Испания 23 июнь куни Севильяда Словакияга қарши ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии