RU

Последние новости

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  2 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  24 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  3 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  19 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  18 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  19 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  53

⚡️ Лучано “Напол”етти Новости

⚡️ Лучано “Напол”етти

Европада 2022/23 йилги мавсум кашфиёти ҳозирда “Наполи” бўлмоқда, десам ҳеч ким ҳайрон қолмаса керак.

Лучано Спалетти шогирдлар мавсумни шу қадар кўтаринки ўтказмоқдаки, бу каби ажойиб старт охирги марта Диего Марадона жамоада ўйнаганида юз берганди. Ҳатто, ғалабали серия бўйича 1986 йилги рекорд ҳам янгиланди.

“Наполи” барча мусобақаларда 12 ўйиндан бери рақибларни мағлуб этиб келмоқда. Умуман мавсум давомида 16 учрашувда 14 ғалаба ҳамда 2 дуранг қўлга киритилган. Неаполликлар А Серияда 29 очко билан етакчилик қилмоқда ва топ-5 лигалари жорий мавсумида мағлуб бўлмаган уч (“Реал” ҳамда ПСЖ) клубдан бири ҳисобланади.

Спалетти эса ўтган йил май ойида жамоани қабул қилиб олганди ва қисқа вақт ичида яхши таркибни шакллантира олди. 2021/22 йилги мавсум “Милан” ва “Интер”дан кейин Италия чемпионатида учинчи ўрин эгалланди. Янги мавсум бошланишидан олдин эса грузиялик Хвича Кварацхелия, ўтган мавсум А Серия тўпурарлари қаторида бўлган Жованни Симеоне, Ж.Корея ТЖ ҳимоячиси Ким Мин Чжэ, италиялик ҳужумчи Жакомо Распадори каби бир қатор юқори салоҳиятли футболчилар жамоага келиб қўшилди. Бу эса ўз самарасини бермасдан қолмади.

21 ёшли Хвича “Наполи”нинг етакчи футболчиларидан бири бўлиб турибди. У жамоа либосида 15 баҳсда қатнашиб, 7+6 натижа кўрсатмоқда. Кўпчилик Кварацхелияни “грузиялик Месси”, дея атамоқда, аммо унинг ўзи Криштиану Роналдуга мухлислик қилишини айтиб ўтган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи деярли ҳар ўйинда ўзини кўрсатмоқда. 


Диего Симеоненинг ўғли Жованни эса ЕЧЛдаги дастлабки 4 ўйинда 4 та гол урган отасидан кейинги илк аргентиналик футболчига айланди. У чемпионатда ҳам 6 ўйинда 2 та голни расмийлаштиришга эришди.

Дарвоқе, “аззурилар” Чемпионлар Лигасида “Ливерпуль”, “Аякс” ва “Рейнжерс” каби жиддий рақиблар бор гуруҳдан муддатидан олдин 1/8 финалга чиқишга эришди. Жамоа уларнинг барчасини мағлуб этди ва ҳозирда 15 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда. Олдинда эса 1 ноябрга куни “Ливерпуль”га қарши “Энфилд”даги охирги тур баҳси кутмоқда. Эҳтимол, Спалетти барчаси ҳал бўлгани туфайли ушбу учрашувда захира футболчиларига имкон берар.

“Наполи”нинг ўйинларига тўхталсак, жамоа мавсум давомида ўтказилган 16 учрашувда 46 та гол урган (деярли ҳар ўйинда камида учтадан) ва 13 та гол ўтказиб юборган. 6 та баҳсда эса дарвоза даҳлсизлиги сақлаб қолинган. Агар ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисобласак, Спалетти бошқарувидаги жамоа 20 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Боз устига яна 6 та ўртоқлик учрашувида дуранг ва ғалабалар қайд этилган. Лучано Спалетти ўйинларда асосан ҳужумкор 4-3-3 ҳамда 4-3-2-1 схемаларидан фойдаланмоқда. Бу эса “Аякс” (4:2, 6:1), “Ливерпуль” (4:1), “Милан” (2:1), “Рома” (1:0) каби жиддий рақибларга қарши ўйинларда қўл келди.

Нима ҳалақит қилиши мумкин?

“Наполи” сафида бир қатор футболчилар ЖЧ-2022'да қатнашади. Орадаги оралиқ ва асосий таркиб аъзоларининг эҳтимолий жароҳати ёки мундиалдан кейинги чарчоқ жамоанинг ўйинига таъсир ўтказмасдан қолмайди. Жумладан, бошланғич таркиб ўйинчиларидан қуйидагилар терма жамоадан чақирув олиши мумкин:

Ким Мин Чжэ – Ж.Корея терма жамоаси;

Матиас Оливера – Уругвай терма жамоаси;

Руй Мариу – Португалия терма жамоаси;

Андре Замбо-Ангисса – Гана терма жамоаси;

Петр Зелиньски – Польша терма жамоаси;

Танги Ндомбеле – Франция терма жамоаси;

Ирвинг Лосано – Мексика терма жамоаси;

Виктор Осимхен – Нигерия терма жамоаси.

*Эҳтимол, Жованни Симеоне ҳам бу рўйхатда бўлар, чунки, у охирги 2 мавсум ёрқин ўйин кўрсатмоқда ва Аргентина ТЖ билан Қатардаги мундиалга бориш учун ҳақлилардан биридир.

Спалеттининг ютуқлари

63 ёшли мутахассис учун 2022/23 йилги мавсум энг эсда қоларлиси бўлиши мумкин. Таниқли мураббий Италиянинг бир қатор клубларида ишлаган бўлишига қарамай, ҳозиргача Скудеттони қўлга киритмаган. Энг ёрқин натижаси “Рома” билан қайд этилган. У римликлар билан 2 бор Италия Кубоги ҳамда Суперкубогини қўлга киритган.

“Эмполи” билан

- “C” Серия ғолиблиги – 1995/1996;

- “C” Серия кубоги – 1995/96;

- “Б” Серия ғолиблиги – 1996/97.

“Рома” билан

- Италия Кубоги – 2006/07, 2007/08;

- Италия Суперкубоги – 2007.

“Зенит” билан

- РПЛ ғолиблиги – 2010, 2011/2012;

- Россия Кубоги – 2009/2010;

- Россия Суперкубоги – 2011.

“Наполи”нинг ютуқлари

“Наполи” шу вақтгача Чемпионлар Лигасида (саралаш ва финал раунди) бу йилгиси билан бирга 10-маротаба қатнашмоқда. “Аззурилар”нинг энг яхши натижаси 1/8 финал ҳисобланади. Жамоа 2011/12 йилги мавсум ушбу босқичда “Челси”га, 2016/17 йилги мавсум “Реал”га ва 2019/20 йилги мавсум “Барселона”га имкониятни бой берган.

А Серия ғолиблиги эса охирги марта 32 йил олдин қўлга киритилган. Умуман “Наполи” ҳисобида 2 та Скудетто бор ва иккиси ҳам Диего Марадона (1984-1991 йилларда ўйнаган) даврига тўғри келади.

- “А” Серия ғолиблиги – 1986/87, 1989/90;

- “Б” Серия ғолиблиги – 1945/46, 1949/50;

- “C” Серия ғолиблиги – 2005/06;

- Италия Кубоги – 1961/62, 1975/76, 1986/87, 2011/12, 2013/14, 2019/20;

- Италия Суперкубоги – 1990, 2014;

- УEФА Кубоги – 1988/89.

ЖЧ-2022 стартигача кутаётган ўйинлар:

А Серия, 29 октябрь

18:00, “Наполи” – “Сассуоло”

ЕЧЛ, 1 ноябрдан 2 ноябрга ўтар кечаси

01:00, “Ливерпуль” – “Наполи”

А Серия, 5 ноябрь

22:00, “Аталанта” – “Наполи”

А Серия, 8 ноябрь

22:30, “Наполи” – “Эмполи”

А Серия, 12 ноябрь

19:00, “Наполи” – “Удинезе”

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика