Ловрен: “Майдонда мен билган Хорватия эмасди”
06 сен 2020 09:15
Новости
Ловрен: “Майдонда мен билган Хорватия эмасди”
“Дастлабки 45 дақиқада майдонда мен билан Хорватия йўқ эди. Биз уларга жудаям кўп имкони бердик. Биринчи бўлимдаёқ ҳисоб 4:0 кўринишга келиши мумкин эди. Нима сабабдан билмадим, агар шу туришда давом этадиган бўлсак, ҳеч қандай яхши натижадан умид қилмасаям бўлади. Кимдир формада, кимдир эса йўқ, аммо бу каби ўйинларда тажовузкор ўйнамаслик –мағлубиятга олиб келади. Рақиб сафида Роналду майдонга тушмасада, улар жуда яхши ўйин кўрсатишди.
Барча хатолардан хулоса қилиб, вазиятдан тезроқ чиқиб кетиш чорасини кўришимиз керак. Ким чарчаган бўлса, сешанба кунги беллашувда майдонга тушмагани яхши. Чунки таркибда уларнинг ўрнини босадиган ижрочилар етарли. Биз Миллатлар лигаси мусобақасини бу тахлит тугатмаслигимиз керак”, дея Ловреннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Net.hr.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии