Льорис: “Тезкор гол “Ливерпул”га катта ишонч бағишлади”
02 июн 2019 08:29
Новости
Льорис: “Тезкор гол “Ливерпул”га катта ишонч бағишлади”
“Тоттенҳэм” посбони Уго Льорис ЕЧЛ финалида “Ливерпул”га учралган мағлубият ҳақида гапирди.
“Жуда тезкор гол рақибга катта ишонч бахш этди. Бу аниқ. Ҳаммаси вазиятни ва ҳал қилувчи вазиятларни ақл билан бошқаришга боғлиқ. Биз кучли бўлишимизга қарамай, ҳал қилувчи вазиятларни самарали якунлай олмадик.
Тезкор голдан кейин ҳам жамоавий ўйин борасида яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Аммо ўйинни бу тахлит давом эттириш осон эмасди. Айтиш мумкин бўлса, бу оғриқли ҳолат. Умуман олиб қараганда, яна бу каби имкониятга эга бўлиш бўлмаслигинг ҳақида сен ҳеч қачон билолмайсан”, дея Льориснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии