"Льорентенинг агенти: "Барса" борасидаги хабарни рад қилмади"
13 сен 2013 17:00
Новости


"Льорентенинг агенти: "Барса" борасидаги хабарни рад қилмади"
"Ювентус" ҳужумчиси Фернандо Льорентенинг акаси ва агенти Хесус Льоренте ҳужумчининг "Барселона"га ўтиши борасидаги хабарларга изоҳ берди.
– Замонавий футболда Фернандонинг "Барселона"га ўтишига ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпман, – дейди Хесус Льоренте Football Italia нашрига. – Барчаси тезда рўй беради. Ҳозир ҳеч қандай аниқ хабар йўқ, аммо кейинчалик нима бўлишини ҳеч ким билмайди.

Комментарии