Лондон клублари "Милан" ярим ҳимоячисига кўз тиккан
25 июн 2019 00:20
Новости
Лондон клублари "Милан" ярим ҳимоячисига кўз тиккан
«Милан» футболчиси Франк Кессиэ фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин, дея хабар қилади Corriere dello Sport.
Унга Лондоннинг уч жамоаси – «Арсенал», «Вест Хэм» ҳамда «Тоттенхэм» қизиқмоқда. «Россонери»лар Кессининг нархини 40 млн. еврога белгилаб қўйган.
22 ёшли хавбек жорий мавсум миланликлар сафида 41 ўйинда майдонга тушиб,8та гол уришга ҳамда 2та самарали узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйишга эришганди.
Айни вақтда у терма жамоа сафида Кот-дʼИвуар билан Африка Миллатлар Кубоги-2019да қатнашмоқда.
Комментарии