Лондон клуби Чемберленга қизиқиш билдирмоқда
26 июл 2021 19:07
Новости
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен фаолиятини "Вест Хэм"да давом эттириши мумкин. Хабар қилинишича, Лондон клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида футболчини сотиб олиш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Англиялик футболчи "Ливерпул"да асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланмайди, шунинг учун "Вест Хэм" таклифини қабул қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Окслейд-Чемберлен "Ливерпул"га "Арсенал"дан 2017 йилда 38 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Ўтган мавсумда у Премьер-лигада 13 та ўйин ўтказиб, битта гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии