“Локомотив”нинг Дубайдаги йиғинига яна бир легионер келиб қўшилди (+Фото)
11 янв 2017 18:26
Новости
“Локомотив”нинг Дубайдаги йиғинига яна бир легионер келиб қўшилди (+Фото)
“Темирйўлчилар” кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Эрталабги машғулот жараёнида асосан жисмоний тайёргарликка катта урғу берилаётган бўлса, тушдан кейин эса кўпроқ тўп билан муомала қилиш машқлари бажарилмоқда. Шунингдек, йиғинда яна бир ивуарлик футболчи қатнашаётганини таъкидлаш жоиз.
Кот-д’Ивуарнинг энг истеъдодли ёш футболчиларидан бири дея эътироф этилаётган Жуниор Ахиссан Лэндри бугундан “Локомотив” машғулотларига қўшилди. Ушбу 20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўз мамлакатининг ёшлар терма жамоаси билан Африка чемпионатида ғолиб чиқиб, 2013 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам чорак финалга қадар етиб борганди. Бир қатор гранд жамоалар қизиқишига сабаб бўлган футболчи ўтган йилни Украинанинг “Динамо Киев” жамоасида ўтказди. Айни дамда эса у бизнинг жамоамиз кўригида бўлиб турибди.
Қуйида “Локо”нинг Дубайдаги тўртинчи кунги машғулоти жараёнидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.
Комментарии